9
Июн

 Қизилтепа туман Халқ таълими бўлимига қарашли 7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс маркази томонидан   9-май Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб   ўтказилган  “ Хотира абадий  қадр муқаддас”

номли учрашув кеча  маълумотномаси.

 

        9-май  “Xoтира ва қадрлаш” куни  муносабати билан  2018-йил  7-апрел куни  “Бўлакработ” маҳалласи Бўлакработ  қишлоғида яшовчи Афғон   уруши қатнашчиси   Шоназаров Меҳриддин ва  меҳнат фахрийси  83 ёшли Эргашева Рўзигул буви хонадонларида  2- “A” синф  ўқувчилари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирни ахборот-ресурс маркази раҳбари  Л.Жўрақулова   очиб бериб, жанг-у жадалларда мислсиз қаҳрамонлик  кўрсатган,  Ватан озодлиги йўлида  жон фидо этган фидоийларни ҳеч  қачон унутмаймиз, улар қалбимизда мангу яшашади дея таъкидладилар. Тадбирни  Шодиева Бегойимхон  олиб борди. 2-“A” синф ўқувчилари Ҳакимов Илхомжон, Баракаев Сардор, Ватан,Ўзбекистон, Тинчлик ҳақида шеърлар айтиб, Шавқиддинов Шохижаҳон, Толибов Диёрбеклар  ҳазил мутойибали саҳна кўринишлари намойиш этиб, тадбир иштирокчиларига яхши кайфият бахш этдилар. Рамазонова Жасмина, Юнусова Баҳора, Ғуломова Шаҳризода, Амонова Моҳинур, Исломова Жасмина, Жононова Азиза, Жононова Шириналар “Сурхонча” ва “Болажонлар” қўшиқларига маҳорат билан рақс ижро этишди.Ўқувчиларнинг айтаётган шеър ва қўшиқларини  эшитиб ўтирган  Шоназаров Меҳриддин  бобо  кўзларига қувонч ёшлари келиб, ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанимизга содиқ бўлишларини  ҳамда келажакда комил инсон бўлиб етишлари  лозимлигини  таъкидлади. У киши ёшларга ибрат  бўладиган хотираларидан сўзлаб, ўқувчиларни бугунги  кунимизга шукур қилиб, сиз ёшлар Ватанимизни ҳамиша тинч ва  осойишта кунларини қадрига  етинглар деб насиҳатлар қилиб,куйидаги Ислом Каримовнинг  “Одамзод ўзининг кечаги кунинини хотирлай олсагина  ўтмишдан зарур сабоқ  ва хулосалар чиқариб,онгли ҳаёт кечириши мумкин” дея кўлини дуога очди. Тадбирда 30да ортиқ ўқувчи  ва томошабинлар иштирок этди. Тадбир мазмунли ва қизиқарли  якун топди.

      

7-umumiy o`rta ta`lim maktab  kutubxonasi hamda Axborot-resurs markazi  hamkorlikda  Adabiyot kunlari  munosabati bilan  buyuk  mutafakkir Alisher Navoiy  tavalludining 577  yilligiga  bag`ishlab  “Navoiydek bobom bor,ko`ksi osmon o`zbegim”  mavzusida otkazilgan  adabiy-badiiy kecha bolib otdi.

       2018- yil 9-fevral  kuni  7-umumiy o`rta ta`lim maktab  ARM zalida O`zbekiston Respublikasi Xalq ta`limi  Vazirligining  53-sonli, Navoiy viloyat xalq ta`limi  boshqarmasining 35-sonli buyruqlarining  ijrosini  bajarish  maqsadida “Kitobxonlar  bayrami” doirasidagi “Adabiyot kunlari” munosabati bilan buyuk  mutafakkir  Alisher Navoiy  tavalludining  577  yilligiga  bag`ishlab “Navoiydek bobom bor,ko`ksi osmon o`zbegim” mavzusida adabiy-badiiy kecha o`tkazildi. “Adabiyot kunlari”ni o`tkazishdan  maqsad  o`quvchilarga  milliy  va  jahon  adabiyotlari  orqali  ezgulik, insonparvarlik  singari  yuksak  insoniy  fazilatlarga  nisbatan   mehr  va  muhabbatni   uyg`otishdir.

Kechani   kirish  so`zi bilan  maktabning MMIBDO`  I.Xodjayeva  ochib  berdi.Kechani  4- sinf o`quvchilari  Dilnura  va  Marjonalar   olib  bordi.  Buyuk  mutafakkirimizning  tavallud  kunlari  munosabati  bilan   o`tkazilgan  kechada  faol  kitobxonlar  ishtirok  etishdi. Maktab  o`quvchilari Qurbonov Asadbek,  Zaripov  Jamshid , Husenov Rashid,Jononova  Ruhshona,  Nurullayeva Mehrangizlar Alisher Navoiyning “Xamsa” asaridan  sahna ko`rinishini  namoyish  etishdi.  Maktabning   ona  tili  va  adabiyot  fani  o`qituvchisi  Z.Ro`ziyeva  so`zga  chiqib,  g`azal  mulkining  sultoni  Mir Alisher Navoiy  asarlarida  odob-ahloq,  kamtarlik, poklik, halollik,  mehr-muhabbat kabi    insoniy  fazilatlar  mujassamligini  aytib  o`tdi. 4-5sinf  o`quvchilari tomonidan  aytilgan  g`azal va ruboiylar  yig`ilganlarda  katta  ta`surot  qoldirdi.   Maktabning  badiiy  havaskorlik  to`garagi  yigit-qizlar  tayyorlab  kelgan  kuy va qo`shiqlar  hammani  dilini  hushnud  etdi. Kecha  maroqli va  mazmunli  o`tdi. Kechada  45 nafar  kitobxonlar   ishtirok  etishdi.

                   

 

“Navoiydek bobom bor,ko`ksi osmon o`zbegim”  tadbiridan lavhalar.

 

Халқ таълими тизимида аждодларимиз ижодини ўрганиш бўйича “Аждодларга муносиб издош бўлайлик!” декадаси асосида Ахборот-ресурс маркази томонидан  7-умумий ўрта таълим мактаб 9- “А”синф ўқувчилари ўртасида Ватанпарвар сиймо Жалолиддин Мангуберди ҳаёти  ҳақида   суҳбат бўлиб ўтди.

2018 йил 19-январь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4-июлдаги “Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги  144-сонли , вилоят халқ таълими бошқармасининг 2011 йил 24- ноябрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида ” Дарс – муқаддас” тадбирини  амалга оширишни таъминлаш  тўғрисида”

264-сонли  буйруқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4789 фармойиши 2017 йил 7-февралдаги  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор  йўналиши тўғрисида”ги 4749 сонли Фармони ҳамда 2017 йил 13 сентябрдан ПҚ-3271 сонли қарори ҳамда Вилоят халқ таълими бошқармасининг

2017 йил 21 декабрдаги, №285-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида “Аждодларга муносиб издош бўлайлик!” декадаси асосида 7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс маркази томонидан шу мактабнинг 9 ”Б” синф ўқувчилари ўртасида   Ватанпарвар сиймо Жалолиддин Мангуберди ҳаёти  ҳақида суҳбат  бўлиб ўтди. Суҳбатда (1198-1231)- буюк хорозмшоҳлар давлатининг сўнгги вакили, хорозмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг тўнғич  фарзанди,  мустақиллик учун фидокорона курашган, ажойиб  саркарда,  Ватанга муҳаббати билан тарихга муносиб ўрин олган давлат арбоби. Шиҳобиддин Муҳаммад ан- Насавийнинг “Сийрат-ас-султон Жалолиддин Мангубурни” номли асарида  Жалолиддин Мангубердини қуйидагича таърифлайди,  буғдойранг, ўрта бўйли, туркий қиёфали ва  туркий тилда гапирадиган, форсийда сўзлашадиган, у шерлар орасида  энг зўр шер,  қўрқмас чавандоз, лашкарлар орасида энг зўр ботир, Ювош, мулойим, жиддий, ҳақгўй, адолатли,  қўл остидаги одамларнинг оғир  ҳаётини енгиллаштиришга ҳаракат қиладиган инсон” деб таърифлаганлиги, 1999 йил ноябрида  юртимизда  Жалолиддин  Мангуберди таваллудининг  800 йиллиги кенг нишонланиб,  Хоразмда унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ҳайкал ўрнатилганлиги, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов унинг фаолиятига юқори баҳо бериб “Ғаним олдида бош эгмаган, тиз чўкмаган,  Ватан деб ҳалок бўлган ” миллий қаҳрамонимизга халқимизнинг эҳтироми, муҳаббати, аждодлар хотирасини  муқаддас сақлаши  рамзи бўлиб қолади-дейди, “Юксак маънавият енгилмас куч” номли асарида. Суҳбат давомида синф раҳбари С.Жамолова ҳам Жалолиддин Мангубердининг Парвона  даштидаги ғалабаси қимматга тушганлиги,  Ғалабадан сўнг  олинган ўлжани тақсимлашда унинг лашкарбошилари Сайфутдин Уғроқ, Аъзам Малик ва Музаффар Маликлар ўртасида низо келиб чиқиши ҳақида, Султон  Жалолиддининг кучи анча заифлашади, Чунки Сайфутдин Уғроқ ўзининг 30000 кишилик аскари билан кетиб қолади. Фурсатдан фойдаланган Чингизхон Ғазнага лашкар тортгани, Жалолиддин эса урушсиз Ҳинд дарёси соҳилларига чекиниши ҳақида гапириб ўтади. Суҳбатда 24 нафар ўқувчи иштирок этди.

 

25
Янв

Туман Халқ таълими бўлими 7-умумий  ўрта  таълим   мактаб  Ахборот  -ресурс  маркази ва     5-сон  мактабгача таълим  муассасаси билан  ҳамкорликда 14-январь   Ватан  ҳимоячилари  куни муносабати билан ўтказилган  “Биз кичик аскарлар”  номли беллашув  бўлиб ўтди.

    2018- йил  12-январ  куни  7-умумий  ўрта  таълим  мактаби ахборот-ресурс маркази  хамда  5-сон  мактабгача  таълим  муассасаси билан  хамкорликда  14-январ Ватан  химоячилари  куни  Ўзбекистон  Республикаси  қуролли кучлари    ташкил  топганлигининг  26- йиллиги  муносабати  билан  “Биз кичик аскарлар”  номли  беллашув  бўлиб  ўтди.  Беллашувни ахборот-ресурс маркази  ходими  Г. Мухаммедова  олиб   борди. Беллашувни кириш  сўзи  билан  5- сон мактабгача  таълим  муассасаси  мудираси З.Мавлонова  очиб  берди  ва болажонларимизни байрам билан табриклади.    Тадбирда  Санжар, Жасур,Мурод ва Асадбеклар спорт машқларини бажариб, фаол иштирок этди.  Тадбирда мактабгача  таълим  муассасасининиг  катта  ва  мактабга  таёрлов  гуруҳи  тарбияланувчилари   она- Ватан,  юрт  посбонлари  Ватанни  ҳимоя  қилаётган довюрак   ва жасур  аскарлар  хақидаги  шеър,  кўшиқ  ва жозибали  рақслари  билан тадбир  иштирокчилари  ва  жажжи  кичкинтойларга   кўтаринки  руҳ ва  аъло  кайфият  бахш  этди. Байрам тадбирига  катта ва  мактабгача  таёрлов  гуруҳи  тарбияланувчилари     ўзаро   мусобака  тарзда  беллашув  ўтказиб,  турли  хил  машқлар,  қизиқарли  ҳаракатли  ўйинлар  оркали   ўз иқтидорларини намойиш  этди. Муассасанинг бир-биридан чаққон ва доно йигитлари  2 гуруҳга бўлиниб, худди мард ва жасур акаларидек Ватан олдидаги қасамёдларини айтиб беришди.Байрам беллашувида қизлар ўз рақслари билан йигитларни табриклашди.Байрамга ташриф буюрган ота-оналар,Ватан ҳимоячилари куни билан барчани табриклашди ва бўлажак аскарларга ўз тилак ва истакларини билдиришди.    Байрам    қизиқарли  ва  мароқли  бўлиб  ўтди. Тадбирда 35 нафардан ортиқ болалар ва уларнинг тарбиячилари иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими  7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган “Ёш қўғирчоқ театри”   тўгараги томонидан  ўтказилган “Зумрад ва Қиммат”  эртагининг

МАЪЛУМОТНОМАСИ.

      2018 йил  6-январ  куни ахборот-ресурс  марказида  қишки  таътил давомида ўқувчиларнинг  дам олишини  мароқли  ўтказиш мақсадида  ахборот-ресурс марказида  ташкил этилган   “Ёш қўғирчоқ театри” тўгараги  аъзолари ва фаол китобхонлар  томонидан    “Зумрад ва Қиммат” эртаги  намойиши  бўлиб ўтди. Тадбирни “Ёш қўғирчоқ театри” тўгараги  раҳбари Д.Ҳамроева олиб борди. Тадбирни кириш сўзи билан  Ёшлар иттифоқи етакчиси М.Жўраев   очиб бериб, томошабин ўқувчиларга  бу эртак  орқали  маънавий дам олиб, ҳамиша эртаклар  яхшиликка  етаклаши, эртак орқали  ўқувчиларнинг  ҳиссий-руҳий дунёсига  таъсир кўрсатиб, уларнинг маънавий дунёсини  тарбиялаб бориш мухим вазифа саналиши  ҳақида айтиб ўтдилар. Тўгарак аъзолари ва фаол китобхонлар   томонидан “Зумрад ва Қиммат ” эртаги намойиш этилди. Бу  эртак  орқали  болажонлар ўз  таассуротларини  бир –бирлари  билан ўртоқлашдилар. Тадбир давомида 4-синф қизлари ижросида “Давраларда ўйнасин онам” рақси  томошабинларга  ҳавола этилдди. Тадбирни  якунлаш учун сўзни АРМ раҳбари Л.Жўрақуловага  берилиб, у киши болажонларни    бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ана  шундай  тўгаракларда иштирок этиб, ўз  билимларини  ошириб  боришларини таъкидладилар. Тадбирда 37нафар ўқувчи иштирок этди.

                        АРМ раҳбари :                             Л.Жўрақулова

                       АРМ ходими:                                Р.Жумаева.

                       АРМ ходими:                                Д.Ҳамроева.

Қизилтепа туман  Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 7- умумий ўрта таълим мактаб ахборот-ресурс маркази томонидан 2017 йил 18- октябрь 03/01-200-сонли,Навоий вилоят  Халқ таълими бошқармасининг 2017 йил

23- октябрдаги 01-163сонли хатлари ижросини таъминлаш мақсадида

23-28- октябрь кунлари ўтказиладиган китоб ҳафталигининг биринчи кунида Ахборот-ресурс маркази ўқув залида ташкил этилган китоб кўргазмасининг

баённомаси.

  Йигирманчи асрнинг охирларида  мактаб кутубхоналарида ЮНЕСКО халқаро ташкилот томонидан октябрь ойининг сўнгги ҳафтаси “Халқаро мактаб кутубхоналари куни” деб эълон қилинди. Бугунги глабаллашган даврда китобга, маънавий ҳаётимизга эътибор бериш ҳар қачонкидан ҳам муҳимдир. Китоб олам – безаги, маънавият устунидир. Ёшлар ўртасида китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, халқимиз ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш янада жадаллашди.

Вилоят ахборот-ресурс маркази маъмурияти Республика болалар кутубхонасининг 2017 йил 18-октябрь 03/01-200-сонли хатини ижросини таъминлаш мақсадида 23-28 – октябрь кунлари  “Халқаро мактаб кутубхоналари куни” муносабати билан ахборот-ресурс маркази ўқув залида “Ўқинг янги адабиётлар” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Маҳмуд Сатторнинг “Ўзбек удумлари”, “Ўзбек халқ мақоллари”, Жадид адабиёти намоёндалари  томонидан “Одоб-ахлоқ китоби”, Адам Жексоннинг “Соғлом бўлишнинг ўнта сири”,  Даниел Дефонинг “Робинзон Крузоннинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари”, Абу Носр Форобийнинг  “Фозил одамлар шаҳри”, Лао Шенинг “Мушуклар шаҳри хотиралари”,  Жек Лондонинг “Оқ сўйлоқ”Ўзбек халқ бахшичилари томонидан севиб куйланадиган “Алпомиш” достони, “Гўрўғли” достони, “Рустамхон” достонлари, Бунёдкорлик ва техникага қизиқувчиларга Комил Муқимовнинг “Митти бунёдкорлар ёхуд нанотехнолигиялар нима?”,  “Кашфиёт ва ихтиролар”, “Ўлчов бирликларининг изоҳли луғати”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Табиатга, ҳайвонот оламига қизиқувчилар учун “Ер сайёраси” ҳамда “Ҳайвонот оламининг катта энциклопедияси” номли китоблар кўргазмада жойлаштирилган.  “Китоб – маънавият чашмаси”, “Китоб тафаккурнинг- олтин қаноти”номли кичик мавзулар. “Токи китоблар бор экан, ҳеч қачон ўтмиш эскирмайди.”, “Китобдан яхшироқ хазина бўлмас, қўлингдан келгунча тера олсанг бас”  каби ихтибослар  билан бойитилган, “Ўқинг янги адабиётлар” деб номланган тавсия рўйхати ва картотека ташкил этилган.Инсон қайси соҳа вакили бўлишидан қатъий назар, китобга ошно бўлса, унинг ҳаёти рангсиз бўлмайди, орзулари ушалади, мақсадига етади.

1111

222

3333

“Kitob-inson  kamolotning muhum asosi” mavzusida

davra suhbat.

44444

5555

Kitob – ma`naviyat chashmasi. Savol-javob kechasidan lavhalar.

6666

4
Сен

      «Тасдиқлайман»

Қизилтепа туман Халқ таълими

 муассасалари фаолиятини методик

 таъминлаш ва ташкил этиш бўлими

______  умумий ўрта таълим

 мактаб директории:_______________

№ ____  умумий ўрта таълим мактаб кутубхонасининг 2017-2018  ўқув йилига мўлжалланган йиллик иш режаси.

 

  1. Китобхонларга кутубхоначилик хизматини ташкил этиш ва адабиётларни тарғиб қилиш.

 

Фаолият мазмуни Тайёрлаш муддати Ижро этиш муддати Масъул Иш шакли
1 Таълим муассасасидаги барча ўқувчиларни кутубхонага тўлиқ жалб қилиш. Сентябр  Йил давомида Мактаб ктубхоначиси Китобхонлар сонини ошириш.
2  Таълим муассасасидаги барча ўқувчиларни тўлиқ дарсликлар билан таъминлаш. Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Дарсликлар билан  ишлаш
3 Ўқувчи китобхонлар билан “Китобхонлар байрами” тадбирларини ўтказиш. Январ

 

 Февраль-декабрь Мактаб кутубхоначиси Китобхонлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш.
4          
5 Мактаб ўқувчиларига электрон дарсликлар, электрон бадиий адабиётлар орқали хизмат кўрсатиш. Сентябр Сентябр

Июн

Мактаб кутубхоначиси ЭК,ЭДлар орқали хизмат кўрсатиш.
6 Мактаб кутубхонасида мавжуд бўлган бадиий ҳамда фан соҳаларига оид адабиётларни КБК асосида жойлаштириш. Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Китоб жамғармасини КБК асосида жойлаштириш.
7 Кутубхона кенгаш аъзолари билан кутубхона ишларини ташкиллаштириш. Ўқув йили давомида Ўқув йили давомида Мактаб кутубхоначиси Кутубхона кенгаши билан иш олиб бориш.
8 Таълим муассасасидаги ўқитувчи ва ўқувчиларни даврий нашрларга обуна қилиш. Сентябр Сентябр

Декабр

Мактаб кутубхоначиси 2018-йилга даврий нашрлар обунасини ташкил этиш.

 

 

 

  1. Оммавий ишлар.

 

9 Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Президент қарор ва фармонлари номли мавзули картотека чиқариш ҳамда йиғма жилдлар ташкил этиш.

 

Сентябр Сентябр

Декабр

Мактаб кутубхоначиси Картотека чиқариш ва йиғма жилдлар ташкил этиш.
10 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017йил 12-январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш  ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси  ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича  комиссия тузиш тўғрисидаги” 4789 сонли фармойиш асосида  ишларни ташкил этиш. Ўқув йили давомида Ўқув йили давомида Мактаб кутубхоначиси Фармойиш асосида ишларни ташкил этиш.
11 Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 26 йиллиги муносабати билан “Фидойинг бўлгаймиз сени,Ўзбекистон!” шиори остида китоб кўргазмаси чиқариш ва “Бир Ватанким, бунда элнинг бахти мангу барқарор” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказиш. Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Китоб кўргазмаси чиқариш, адабий – бадиий кеча ўтказиш.
12 Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.А.Каримов хотирасига бағишлаб бурчак ташкил этиш. Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Бурчак ташкил этиш.
13 Ўзбекистон Республикаси  Президентининг “Ёшларга оид Давлат сиёсатини самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб қувватлаш тўғрисида” ги 5106-фармони буйича чора-тадбир ишлаб чиқиш ва иш олиб бориш. Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Чора-тадбир ишлаб чиқиш.
14 Ўзбекистон Республикаси  Президентининг 2017 йил 7-февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича  Ҳаракатлар стратегияси тўғрида”ги ПФ-4947 –сонли фармони ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва йиғма жилдлар ташкил этиш. Ўқув йили давомида Ўқув йили давомида Мактаб кутубхоначиси Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва йиғма жилдлар ташкил этиш.
15 1-октябр Устоз ва мураббийлар кунига бағишлаб “Устозлари эъзозланган юрт” номли  мавзули  кеча ўтказиш. Сентбр

 

Октябр Мактаб кутубхоначиси Китоб кўргазмаси чиқариш ва

мавзули  кеча ўтказиш.

16 Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилган кун муносабати билан“Тил –миллатнинг руҳи ва ғурури” номли давра суҳбати  ташкил этиш. Октябр Октябр Мактаб кутубхоначиси Давра суҳбати  ташкил этиш.
17 Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи таъсис этилган кун муносабати билан китоб кўргазмаси ташкил этиш ва тадбир ўтказиш. Ноябр Ноябр Мактаб ктубхоначиси китоб кўргазмаси ташкил этиш ва тадбир ўтказиш.
18 Концитуция қабул қилинган кунга бағишлаб “Концитуция – ўзбекларнинг жаҳоншумул ғурури” номли  тадбир ва китоб кўргазмаси ташкил этиш Декабр Декабр Мактаб ктубхоначиси Тадбир ва китоб кўргазмаси ташкил этиш
19 2018- йил янги  йил кириб келиши муносабати билан “Хуш келдинг Янги йил” номли болалар эрталиги ўтказиш. Декабр Декабр Мактаб кутубхоначиси Болалар эрталиги ўтказиш.
20 14-январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Биз кичик аскарлар” номли беллашув ўтказиш. Январ Январ Мактаб кутубхоначиси Беллашув ўтказиш.
21 “Адабиёт кунлари” муносабати билан А.Навоий 577 йилллигига бағишлаб “Сўз санъатининг гултожи” номли мушоира кечаси ўтказиш.

 

Феврал Феврал Мактаб кутубхоначиси Мушоира кечаси ўтказиш.

 

22 Бобур таваллудининг 535 йиллигига  “Бобур ижоди миллий маънавий хазинамиз” мавзусида адабий кеча ўтказиш

 

Феврал Феврал Мактаб кутубхоначиси Адабий кеча ўтказиш

 

23 “Зулфияхоним издошлари”мавзусида китоб кўргазмаси ташкил этиш Март Март Мактаб кутубхоначиси Китоб кўргазмаси ташкил этиш
24 1-4-синфлар ўртасида “Китобим-офтобим” номли

5 кунлик китоб ҳафталигида ўтказиладиган тадбирлар.

 

Март  Март Мактаб кутубхоначиси Китоб кўргазмаси ташкил этиш, чора-тадбирлар режаси  асосида тадбирлар ўтказиш.

 

  Фаол китобхонлар ўртасида “Энг яхши китобхон ўқувчи”

кўрик –танловини ўтказиш.

Сентябр Март Мактаб кутубхоначиси Мактаб, туман, вилоят босқичларида китобхонлар иштирокини таъминлаш.
24 Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан   “Оилада оқила жамиятда фаол” мавзусида уюшмаган ёшлар  ўртасида  беллашув ташкил этиш

 

Март Март Мактаб кутубхоначиси Беллашув ташкил этиш

 

25 Наврўз умумхалқ байрамига бағишлаб

“ Тинчлик ва меҳр оқибат байрами” номли мактаб ва маҳалла билан ҳамкорликда бадиий-мусиқий кеча ўтказиш

Март Март Мактаб кутубхоначиси Бадиий-мусиқий кеча ўтказиш
26 Ўқувчилар китобхонлиги даражасини ва мутоаала фаоллигини оширишга қаратилган “Оммавий китобхонлик ҳафталиги” лойиҳаси бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш… “Энг китобхон оила”, “Китобим офтобим”, “Йилнинг энг яхши китоби”, “Китобсевар болалар”, “Энг китобхон синф” номли тадбирлар. Апрел Апрел Мактаб кутубхоначиси Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, тадбирлар ўтказиш.
27 “Китобхон мактаб” танловининг ҳудудий босқичида иштирок этиш Сентябр Апрел Мактаб кутубхоначиси Танлов ўтказиш
28 Кутубхона фондини ижтимоий-сиёсий, бадиий адабиётлар билан бойитиш мақсадида “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” номли хайрия марафони ташкил этиш ва ўтказиш Феврал Май Мактаб кутубхоначиси Хайрия марафони
30 2018-йил номланиши бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва режа асосида тадбирлар ўтказиш. Январ Январ Август Мактаб кутубхоначиси Чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва режа асосида тадбирлар ўтказиш.
31 Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб “Қалбларга кечган умрлар”  мавзусида хотира кечаси ўтказиш Май Май Мактаб кутубхоначиси Хотира кечаси ўтказиш
32 Сўнгги қўнғироқ тадбирларида энг фаол китобхонларни тақдирлаш Май Май Мактаб кутубхоначиси Энг фаол китобхонларни тақдирлаш
33 Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан «Биз буюк юрт фарзандларимиз» мавзусида болалар эрталиги ўтказиш Июнь Июнь Мактаб кутубхоначиси Болалар эрталиги ўтказиш
34 “Ёзги мутолаа мактаби”

Ёзги дам олиш оромгоҳлари ва мактаблар ҳузурида ташкил этилган соғломлаштириш  оромгоҳларига хизмат кўрсатишни ташкил этиш

Июнь Июнь Мактаб кутубхоначиси Оммавий тадбирлар ўтказиш
35  Бутун жаҳон гиёҳвандликка қарши кураш куни муносабати билан “Гиёҳвандлик- тубсиз ҳалокат” номли давра суҳбати ўтказиш Июнь Июнь Мактаб кутубхоначиси Давра суҳбати ўтказиш
36 Ўтказилган тадбирларни матбуот нашрларида ёритиб бориш Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
37 “Мен, ота-онам, бобом-бувим китобхон оила” номли кўрик-танлов ўтказиш. Июнь Июнь Мактаб кутубхоначиси Танлов ўтказиш
38 “Ёш китобхонлар” кўрик-танловини ўтказиш Июль Июль Мактаб кутубхоначиси Танлов ўтказиш
39 Ўзбек мумтоз адабиёти намоёндаларининг таваллуд кунларини нишонлаш ва тадбир ўтказиш. Август Август Мактаб кутубхоначиси Таваллуд кунларини нишонлаш ва тадбир ўтказиш.

 

III. Китоб фондини комплектлаш ва ҳисобга олиш.

 

40 Кутубхонани лотин алифбосидаги янги адабиётлар билан бойитиш Сентябр Йил давомида Мактаб кутубхоначиси Амалий
  Дарсликлар фонди (синфларга тарқатилган дарсликларни йиғиб олиш, инвентаризация ва утилизация бўйича ҳисобот тайёрлаш) Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
41 Яроқсиз ҳолга келган ва йўқолган дарсликлар бўйича ота-оналар билан суҳбат олиб бориш Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
42 Барча йиғиб олинган дарсликларни келгуси ўқув йилига тайёрлаб қўйиш Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
  Жамламани ҳисобга олиш дафтарлари билан ишлаш Сентябр Йил давомида Мактаб кутубхоначиси Амалий
  Даврий нашрларга обуна бўлим ишларини ташкил этиш Сентябр декабрь Мактаб кутубхоначиси Амалий

 

  1. IV. Адабиётларга илмий –техник ишлов бериш.

Китоб фондларини ташкил этиш.

43 Кутубхона фондини ижтимоий-сиёсий, бадиий адабиётлар билан бойитиш мақсадида  ўтказилган “Мактаб-кутубхона-оила-жамоат ташкилотлари” номли ҳайрия марафонига тушган китобларга илмий-техник ишлов бериш, КБК асосида фондга жойлаштириш

 

Сентябр Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
44 Кутубхонада мавжуд бўлган китобларга қайта илмий-техник ишлов бериш. Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
45 Кутубхонада системали ва алфавитли каталогларни ташкил этиш Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий

 

  1. V. Маълумотнома –библиография ва ахборот ишлари.

 

46 Кутубхонада муҳим саналарга бағишлаб мавзули картотекалар ташкил этиш ва уларни юритиш Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
47 Китобхонларни янги келган адабиётлар  ҳақида гуруҳли ва якка тартибда хабардор қилиш(синф хоналарга кириб ўқувчилар ёшига мос адабиётларни реклама ёки китоб тақдимотларини ўтказиш, “Танишинг, янги адабиётлар!” мавзусида кўргазма ташкил этиш). Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
48 Доимий ва мавсумий китоб кўргазмалари ташкил этиш Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
  Кўргазмаларга библиографик шарҳ ва тавсия руйхатлари тайёрлаш Сентябр Йил давомида Мактаб кутубхоначиси Амалий

 

VI.Дарсликлар фондини сақлашга доир тадбирлар.

49 Дарсликларнинг қандай сақланаётганлигини текшириш бўйича рейд-кўриклар, энг яхши сақланган дарсликлар учун танловлар ташкил этиш ва ўтказиш. Танлов ғолибларини тақдирлаш Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
50 Фойдаланувчиларнинг қизиқишлари бўйича ташкил этилган “Муқовалаш иши”, “Китобсеварлар” тўгарак  ишини фаоллаштириш.

 

Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий

 

VII.  Умумтаълим   муассасаси ҳамда  кутубхонанинг ички  ишлари.

 

51   Вилоят, туман  ўқув-семинар  машғулотига  иштирок этиш

 

Август Йил давомида Мактаб кутубхоначиси Амалий
52 Иш режадан ташқари иш йўналишлари бўйича қўшимча бериладиган вазифаларни бажариш Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
53. Туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими томонидан келадиган буйруқ ва хатларнинг ижросини ўз вақтида таъминлаш. Август Сентябр Мактаб кутубхоначиси Амалий
54. Кутубхона ҳисоботларини АРМга ҳар чоракда етказиб бориш. Ҳар чоракда Ҳар чоракда Мактаб кутубхоначиси Амалий

 

 

 

 

 

———- мактаб кутубхоначиси:

Қизилтепа туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини

методик таъминлаш  ва ташкил этиш бўлими

7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс маркази

томонидан ўтказиладиган “Зукко  китобхон”

 номли беллашув

ДАСТУРИ.

 

      Тадбир ўтказиладиган жой  тадбирга мос безатилган.Таклиф этилган меҳмонлар фаол китобхонлар ва зукко китобхон ўқувчи иштирокчилари  ўз жойларини эгаллаганлар.

Даврага бошловчи кириб келади.

 Бошловчи:    Илм санъат китобга

                         Дилимда бор муҳаббат

                         Тўғри йўлга бошловчи

                        Билим зиё маърифат

                                              Орзуларим бир жаҳон

                                               Бўлмоқликдир чин инсон

                                               Мудом ҳаёт йўлида

                                               Китоб чин дўст қадирдон.

            Ассалому-алайкум азиз меҳмонлар, ҳурматли устозлар ва даврамиз иштирокчилари. Мана бугун 7-умумий ўрта таълим мактаби АРМ залида “Зукко китобхон” номли беллашув ўтказмоқдамиз. Бу тадбирни ўтказишдан мақсад китобхонлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, таълим муассасаларидаги энг яхши китобхон ўқувчини аниқлаш, уларни кутубхоналарга жалб қилишдир.Дарҳақиқат, ҳар бир инсон китобдан камол топиб бахт топар экан, сиз азиз китобсеварларга бирдан-бир тилагимиз китобни севинг уни ардоқланг  у сизларни ақл чироғингиздир дея  бугунги тадбиримизни бошлаймиз. Тадбиримизда 5-“А” синиф ўқувчилари икки гуруҳ бўлиб беллашадилар.

1-гуруҳ “Билимдонлар”  2-гуруҳ “Донолар”

 Бошловчи:  Мана ўқувчилар “Зукко китобхон” номли беллашув ўтказмоқдамиз, мақсад китобхон  ўқувчиларни адабиётга, ижодга ихлосмандлигини намоён этишдир.

Ушбу беллашувни очиб бериш учун сўзни МММИБДЎ И.Хўжаевага берамиз. Марҳамат.

 Бошловчи:  Рахмат.

    Китоб асрларни-асрларга, замонларни-замонларга уловчи воситадир. “Китобсиз хонадон жаҳолатга ўхшайди” деган экан бир донишманд. Лекин тўғри келган китобни ўқиш ҳам ярамайди.Чунки бунинг бир қатор сабаблари бор. Аввало, инсоннинг умри барча китобларни ўқишга етмайди. Бундан ташқари дуч келган асарни ўқиб кетавериш кишининг  савиясига, унинг дунёқарашининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.Ҳурматли даврамиз иштирокчилари барчангизга маълумки ҳозирги кеча кундузда “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик танлови бўлиб ўтмоқда, ушбу тадбиримиз ҳам  мактаблар ўртасида ғолиб бўлган энг яхши китобхонлардир.Албатта кўрик танловимиз  ҳакамлар ҳайъати билан таништириб ўтамиз.

 Ахборот-ресурс маркази раҳбари  З .Файзиева

7-мактаб  она-тили  ва адабиёт фани ўқитувчиси  Д .Бобоева

Ахборот-ресурс маркази ходими  Г.Камолова

 1-шарт. Таништириш.

Бу шартга 3 дақиқа вақт ажратилади, бунда ўқувчилар  ўзи таълим олаётган  мактаб кутубхонаси ҳақида маълумот беради. Ушбу шарт 15 баллгача белгиланади.

(Танлов иштирокчилари навбат билан низомда кўрсатилганидек таништириб ўтдилар.)

Бошловчи:

                   Кўзнинг нури, дил сурури дилларнинг дармонидир.

                   Ҳар қоронғи дилга гўё моҳитабондир китоб.

                   Ҳар балодан асрагувчи энг муҳим қиммат яроғ.

                   Тири ваҳшат ханжари зиллатга қалқондир китоб.

  2-шарт: Ушбу шартд Ўзбек адабиёти билимдони деб номланади, 15 дақиқа ичида Х.Тўхтабоевнинг  “Сариқ девни миниб ”, “Сариқ девни ўлими ” асарлари юзасидан  саволлар   берилади.Ушбу шарт 30 баллгача баҳоланади.

 (Танлов иштирокчилари навбат билан 2-шарт кўрсатилган саволларга жавоб бериб ўтдилар.)

Ушбу шартни баҳолагунларича 6-“Б” синиф қизлари ижросида  “Хоразим лазгиси ” рақсини ижро этади. Марҳамат. Раҳмат.

   Бошловчи: Кишилар савдоси бошимдан йироқ,

                       Эрта-кеч бўлмишам китобга ўртоқ.

  3-шарт. Эркин мавзу Бу шартга 15 дақиқа вақт белгиланади. Х.Тўхтабоевнинг  “Сариқ девни миниб ”, “Сариқ девни ўлими ” асарлари юзасидан  саҳна кўриниши намоиш этилади.Ушбу шарт 40 баллгача баҳоланади.

 (Танлов иштирокчилари навбат билан ўқиган асарлари юзасидан жавоб берадилар.)

Ушбу шартни баҳолагунларича   ўқувчилар томонидан  М.Юсуф шеърларидан ёд айтиб берадилар.

   Ҳурматли  “Зукко китобхон” номли беллашув иштирокчилари бугунги танловда иштирок этаётган ҳар бир ўқувчи танлов ғолиби ҳисобланади, улар ўз билим маҳоратини, бадиий адабиётга қанчалик қизиқишларини, китобга, китобхонликка бўлган  фикрларини  шартлар асосида кўрсатиб бердилар.Ҳақиқатдан ҳам китоблар ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитади.

Маърифатли, яъни маънавияти юксак ва билими теран бўлган ўқувчилар эса, юртни фаравон қилади, мамлакат тараққиётини тезлаштиради. Чинаккам билимни  эса  китоб ўқимасдан туриб эгаллаш асло мумкин эмас. Шундай экан ”Ҳар доим  яшасин китоб ”деб тадбиримизни якунлаймиз Хайр соғ бўлинглар.

                     Дастур тузувчи:                         Н.Боқиева          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қизилтепа туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини меътодик таъминлаш  ва ташкил этиш бўлими 7-умумий ўрта таълим мактаб  Ахборот-ресурс маркази томонидан ўтказилган “Зукко китобхон” номли беллашув

Баённомаси

          2017 йил 23-май куни 7-умумий ўрта таълим мактаби Ахборот-ресурс маркази томонидан  “Зукко китобхон” номли беллашув ўтказилди. Беллашувни очиб бериш учун сўзни мактабимиз ММИБДЎ И. Ходжаевага берилди, у киши болаларга китоб ҳар доим беминнат ёрдамчи ва йўлларини ёритувчи нур эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Беллашувда 2 та гуруҳ қатнашдилар.Беллашув бўлиб ўтди. Биринчи босқичда ўқувчилар ўзларини шеърий таништириб ўтдилар. Иккинчи босқичда Худойиберди Тўхтабоевнинг учта китоби орқали савол жавоблар бўлди. Учинчи босқичда эркин мавзу бўлиб,ўқувчилар ўзлари севиб ўқиган асарлари юзасидан саҳна кўриниш, ёқтирган шеърлар айтиб, қўшиқларга рақс ижро этдилар. Ушбу “Зукко китобхон” номли беллашувда болалар ўзаро ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.Беллашув давомида ўзлари ёзган  шеърларидан наъмуналар ҳам ижро этишди. Беллашувда икки гуруҳ тенг бўлиб дўстлик ғалаба қилди.

АРМ раҳбари З.Файзиева  ҳам сўз олиб китоб ҳақида сўз олиб , Буюк боболаримиз бола тарбиясида китобнинг ўрни катталигини, китобни ниҳоятда қадрлаш, бебаҳо адабий меросдан самарали фойдаланиш керакли эканлиги,биз ҳар куни, ҳар соатда китобга дуч келишимизни ва китоб ўқиш маданияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Кечада 45 нафар иштирокчи қатнашди.Беллашувимиз қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди.

 

               ММИБДЎ :                                И. Ходжаева

              АРМ раҳбари:                            З.Файзиева.

              АРМ ходими:                              Н.Боқиева.

 

 

 

 

               ММИБДЎ :                                И. Ходжаева

          АРМ раҳбари:                             З.Файзиева.

              АРМ ходими:                              Н.Боқиева.

 

 

Қизилтепа туман халқ таълими  муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими   Ахборот –ресурс маркази ва мактаб кутубхонаcи  хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил  23-январдаги 26-сонли қарори, Навоий вилоят ҳокимлигининг Қ-52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Китоб – одамийлик мулки” шиори остида ўтказиладиган “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ” республика кўрик -танловининг биринчи босқич

                                       Дастури.

   Тадбир ўтказиладиган зал кўрик- танловга мос қилиб безатилган.“Китоб – одамийлик мулки” шиори остида “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ” республика кўрик -танлови муносабати билан янги келган адабиётлар юзасидан китоб кўргазмалари чиқарилган. Даврага бошловчи кириб келади.

Бошловчи:   Китоб дўстдир, қувонч ҳамда фароғат,

                      Китоб бирла биз оламни кезамиз.

                      Ёлғизликда ундан яхши ҳамроҳ йўқ,

                      Ўқийверсак улуғлигин сезамиз.

Ассалому – алайкум азиз  меҳмонлар, ҳурматли устозлар, қадрли ўқувчилар.  Мана бугун АРМ ва мактаб кутубхоналарида нафақат ўқувчи ёшларни,  балки, уларни оила аъзоларини, турли касб эгаларини  китобхонликка жалб қилиш, маънавий тушунчаларини бойитиб бориш, миллий ва ахлоқий тарбияни юксалтириш бой адабий меросимизга бўлган меҳрни шакллантириш  шунингдек “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Энг китобхон оила”  кўрик- танловини  ўтказиш учун йиғилиб турибмиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойишидан келиб чиқиб, аҳоли ва оилаларда китобхонлик маданиятини ошириш, китоб мутолаасига бўлган ҳавасни уйғотиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот, турли хил тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.  Бугунги кўрик танловисмиз ҳам шулар жумласидандир.Китобга меҳр, мутолаа маданияти,энг аввало, оиладаги муҳит, ота-онанинг китобга бўлган муносабати ва мактабдаги адабиёт дарсларининг савияси таъсирида шаклланади.Бу масалада, айниқса,отадан ҳам кўра Онанинг китобга яқинлиги ҳар бир миллат тараққиётида жуда муҳим ўрин тутади.Миллатда китобхон оналарнинг кўплиги унинг келажагига ишонч билан қарашнинг пойдеворидир.

                                Илму одоб,фазилат бор китобда,

                                Рози бўлдим уни ўқиб бир умр.

                                Замондошим, сен китобга меҳр қўй,

                                Қалбга офтоб,нур беради,шуни бил.

        Ҳурматли даврамиз қатнашчилари бугунги кўрик танловни очиб бериш учун сўзни АРМ раҳбари З.Файзиевага берамиз.Мархамат. Рахмат

Бугун ўтказилаётган  “Энг китобхон оила” кўрик – танлови  оилалардаги ота – оналарни,  фарзандларни  китобга бўлган қизиқиши,  тарихий асарларни ўрганиш ва уни авлоддан – авлодга етказиш каби самарали ишларнинг маҳсулидир.

Азиз даврамиз иштирокчилари, мухтарам китобхонлар сизларни кўрик- танлов иштирокчилари билан таништирамиз.

 Мархамат .

  1. “Гумбаз” маҳалласидан Н.Ҳасановлар  оиласи.

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан К. Ахмедовлар оиласи.

  3. “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи.

  4. “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи.

Мана оилалар билан танишиб ҳам олдик.  Оилаларни ҳар бир  шарт бўйича баҳолаб бориш учун ҳакамлар ташриф буюришган.

Марҳамат улар билан танишинг.

  1. ММИБДЎ                                                          И.Ходжаева   Хакамлар  раиси.

  2. АРМ рахбари                                                    З. Файзиева аъзо

  3. Мактабнинг она -тили

  4.  фани ўқитувчиси                                           З.Рўзиева

  5. АРМ ходими                                                     Р.Жумаева.

Ҳурматли иштирокчилар энди сизларни кўрик -танловнинг шартлари билан таништириб ўтамиз.Мархамат.

1— шарт.Таништириш.

     Бу шартда ўқувчи ўз оиласи ҳақида маълумот беради. Таништирув миллий урф-одатларимиз,ўзбекона лутф ва ахлоқ талабларига  мос равишда бўлиши лозим. Мазкур шарт шеърий ҳамда саҳнавий кўринишлар орқали намойиш этилиши ҳам мумкин. Шунингдек, ушбу шартда иштирокчининг ота-онаси,  оиласидан бир кишининг иштирок этиши мақсадга мувофиқ. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт берилади ва 20 баллгача баҳо қўйилади.

2-шарт. “Кексаси бор хонадон – файзли хонадон”

Кўрик танлов иштирокчилари ўзлари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишлаб тайёрлаган шеърлар, мақолалар ва қисқа ҳикояларни тақдим этишлари лозим.

Мазкур шартга 10 дақиқагача вақт ажратилади ва 30 баллгача баҳоланади.

3-шарт. Баҳру-байт мусобоқаси. Ушбу шартда ўқувчилар ота-онаси, бобо-бувилари, ака-укаси ва опа-сингиллари бир-бири билан ўзбек шеъриятидан фойдаланган ҳолда баҳру-байт айтишади. Энг кўп шеър ёдлаган ўқувчи ғолиб деб топилади. Мазкур шартда 3 дақиқагача вақт ажратилади ва 20 баллгача баҳоланади.

4-шарт. Эркин мавзу.Иштирокчилар ўзи ёқтирган мавзу, йўналиш бўйича ўз иқтидорини намойиш (қўшиқ, рақс, мусиқа, куй, монолог ижро этиш, саҳна кўриниши намойиши) этиши мумкин. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 20 баллгача баҳоланади.

5-шарт. Китобхонликни тарғиб қилиш.

Кўрик танлов иштирокчилари ушбу шартда китобхонликни тарғиб қилиш,китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича ўз таклифларини призентация шаклида (видеоролик,слайд,кўргазмали воситалар) ҳимоя қиладилар. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 10 баллгача баҳоланади.

Даврамиз катнашчилари азиз китобхонлар энди навбатни оилаларга берамиз. Улар бирин – кетин биринчи шарт буйича ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Мархамат…

Рахмат.

Биринчи шартга ҳар тўрттала оила хам фаол иштирок этишди ва ўз оилалари ҳақидаги маълумотлар билан бизларни таништиришди.  Энди навбат хакамларга оилаларни биринчи шарт буйича олган баҳоларини эълон қилишади.

 Сўз ҳакамлар ҳайъати раиси  И.Ходжаевага

 Мархамат

  1. “Гумбаз” маҳалласидан         Н.Ҳасановлар   оиласи      12балл

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан   К.Ахмедовлар  оиласи      14 балл

  3.      “Бўлакработ” маҳалласидан   У. Махмудовлар оиласи  12 балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан  З.Яхшиевлар  оиласи       20 балл

Бошловчи:  Рахмат

Китоб – сеҳрли бир олам.  Унга бир шўнғисанг қачон чиқиб кетишингни билмайсан. Инсон китоб билан дўст тутинар экан, у ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайди.  Китоб туфайлигина инсон оламга бошқача кўз билан боқади.

 Ҳар бир инсоннинг ўз севимли китоби ва ёзувчиси бўлади. Китоб саодат топиш учун ўқилмайди.  Унинг ўзи бир саодатдир.

                Кўзим нури, шуурим ҳам китобдан,

                Қалбим   тўла ғурурим ҳам  китобдан.

                 Ҳаёт сабоқларин тинмай ўргатар,

                 Бахт – иқболим, сурурим ҳам китобдан.

Ҳурматли даврамиз қатнашчилари яна навбат оилаларга улар иккинчи   шартни бажаришади

Мархамат.

2-шартда иштирокчилар ўзлари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишлаб тайёрлаган шеърлар, мақолалар ва қисқа ҳикояларни тақдим этадилар. Шартни бажаришда 10 дақиқагача  вақт ажратилади.

Бошловчи: Рахмат иштирокчилар.  Ҳурматли даврамиз қатнашчилари китобхон оилаларни    иккинчи шарт буйича бахолаш  учун навбат яна ҳакамларга .

   Мархамат

  1. “Гумбаз” маҳалласидан            Н.Ҳасановлар  оиласи               31балл

  2.   “Бўлакработ” маҳалласидан    К.Ахмедовлар оиласи                33 балл

  3.   “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи             32 балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи                 36 балл

Бошловчи: Рахмат оилаларимиз 3 шартга тайёрлангунларича мактабнинг 4-синф ўқувчи қизлари рақс ижро этишади. Мархамат.

Бошловчи: Рахмат. Ҳурматли даврамиз қатнашчилари навбат 3 шартга

Баҳру-байт мусобоқаси. Ушбу шартда ўқувчилар бир-бири билан ўзбек шеъриятидан фойдаланган ҳолда баҳру-байт айтишади. Энг кўп шеър ёдлаган ўқувчи ғолиб деб топилади. Мазкур шарт 20 баллгача баҳоланади.

Мархамат.

Рахмат .                  Момоларим айтган алла дилингда,

                                   Истиклол кўшиғи янграр тилингда.

                                   Ватан келажаги, шони кўлингда,

                                   Юртим дилбандлари – баркамол авлод!

  Азиз китобхонлар мана 3 — шартимизни хам  мириқиб томоша қилдик   шартда оила  китобхонлари  ёд олган шеърларини  ифодали  ўқиб беришди. Энди шартни одилона баҳолаш учун сўз ҳакамларга.

 Мархамат.

  1. “Гумбаз”     маҳалласидан        Н. Ҳасановлар  оиласи    12балл

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан    К. Ахмедовлар оиласи    14 балл

  3.    “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи   12 балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан  З.Яхшиевлар  оиласи       20 балл

Бошловчи: Рахмат.  Хурматли  китобхонлар, кўрик —  танлов иштирокчилари навбатни қўшиқ ва рақсга  берамиз.  Йигитлар ижросида «Андижон полкаси» рақсини ҳавола этамиз.

 Мархамат.

Бошловчи: Раҳмат   Биз тарихан улкан маданиятга эга халқнинг билими кучли, маънавияти юксак авлодимиз.  Баркамолликка , комилликка эришган Нажмиддин Кубро, Жалоддин Мангуберди, Юсуф Хос Хожиб , Алишер Навоий, Абдулла Кодирий, Чўлпон каби гўзал қалб соҳиблари, азиз китобхонлар вакилимиз.

Энди навбат 4-шартга.

Эркин мавзу. Ушбу шартда иштирокчилар ўзи ёқтирган мавзу, йўналиш бўйича ўз иқтидорини намойиш (қўшиқ, рақс, мусиқа, куй, монолог ижро этиш, саҳна кўриниши намойиш) этиши мумкин. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 20 баллгача баҳоланади.

 Мархамат.

Бошловчи: Рахмат. Оилалар  бу  шартда  ўзларининг  қизиқишлари  бўйича    маҳоратларини  намойиш  этдилар. Уларни тўртинчи шарт бўйича баҳолаш учун  навбат яна ҳакамларга .

Мархамат.

  1.    “Гумбаз” маҳалласидан           Н.Ҳасановлар  оиласи      15 балл

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан   К.Ахмедовлар оиласи      16 балл

  3.  “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи   18 балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан        З.Яхшиевлар  оиласи         20 балл

Бошловчи: Рахмат.

Эндиги навбат 5-шартга. Ушбу шартда иштирокчилар китобхонликни тарғиб қилиш,китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича ўз таклифларини призентация шаклида (видеоролик,слайд,кўргазмали воситалар) ҳимоя қиладилар. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 10 баллгача баҳоланади.Марҳамат.

Оилалар ушбу шартда низом асосида китобхонликни тарғиб қилиш,китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича ўз таклифларини призентация шаклида ҳимоя қилдилар.

Бошловчи: Рахмат иштирокчилар. Яна навбат ҳакамларга. Марҳамат

  1. “Гумбаз” маҳалласидан           Н.Ҳасановлар  оиласи      8 балл

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан   К.Ахмедовлар оиласи      9 балл

  3.  “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи   7  балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан   З.Яхшиевлар  оиласи       10  балл

Бошловчи: Рахмат.  Мана шунинг билан кўрик -танловимизнинг  сўнгги шартини ҳам якунладик. Энди  оилалар орасидан энг китобхон оилани танлаб  олиш  фурсати ҳам етиб келди.  Навбат ҳакамларга .

Марҳамат. Умумий  хисоб  китобларга  кўра  кўрсатилган  барча  шарт ва талабларни  юқори  савияда  бажарган   “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи 106 балл тўплаб танловимиз ғолиби  бўлдилар.

 Бошловчи: Рахмат. Ҳурматли даврамиз қатнашчилари ва азиз китобхонлар ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек бугунги кўрик-танловимизда   “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи ғолиб деб топилди.  Бугунги “Китобхон оила” ғолибига “Китобхон оила” танловининг ғолибига  туман босқичи ва вилоят,республика босқичларида ҳам омадлар тилаймиз.

Шунинг билан  бугунги кўрик -танловимиз ҳам ниҳоясига етди, эътиборларингиз учун раҳмат, хайр соғ бўлинглар.Китоб бир умр ҳамроҳингиз бўлсин.

Қизилтепа туман халқ таълими  муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими   Ахборот –ресурс маркази ва мактаб кутубхонаcи  хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил  23-январдаги 26-сонли қарори, Навоий вилоят ҳокимлигининг Қ-52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Китоб – одамийлик мулки” шиори остида ўтказилган “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ” республика кўрик- танловининг биринчи босқич ўтказилди

2017-йил 17-апрел куни 7-умумий ўрта таълим мактаби АРМ залида Ахборот –ресурс маркази ва мактаб  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  23-январдаги 26-сонли қарори, Навоий вилоят ҳокимлигининг Қ-52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Китоб – одамийлик мулки” шиори остида  “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ” республика кўрик танловининг биринчи босқичи ўтказилди.АРМ ва мактаб кутубхоналарида нафақат ўқувчи ёшларни,  балки, уларни оила аъзоларини, турли касб эгаларини  китобхонликка жалб қилиш, маънавий тушунчаларини бойитиб бориш, миллий ва ахлоқий тарбияни юксалтириш бой адабий меросимизга бўлган меҳрни шакллантириш  шунингдек “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ”   кўрик- танлови ўтказилди.

  Кўрик танловда

  1. “Гумбаз” маҳалласидан Н.Ҳасановлар  оиласи.

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан К. Ахмедовлар оиласи.

  3. “Бўлакработ” маҳалласидан     У.Махмудовлар оиласи.

  4. “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи  5 та шарт бўйича ўзаро  беллашдилар.

  Ҳар бир шартни баҳолаб бориш  учун  ҳакамлар ҳайъати аъзолари ташриф     буюришди.Ҳар бир маҳалла оилалари “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила” кўрик-танловининг шартларини аъло даражада бажариб ўз билим ва  иқтидорларини   намойиш этишди. Иштирокчилар ўқиган асарлари юзасидан саҳна кўринишлари,  қизиқарли саволларга зукколик билан жавоб беришди.  Иштирокчилар ҳакамлар хайъати аъзолари томонидан  одилона баҳоланиб, кўрик танлов натижасига кўра   “Бўлакработ” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи ҳар бир шартни  кўрсатилган талаб ва вазифалар асосида  бажариб ғолибликни кўлга киритди. Танловда 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари  АРМ ходимлари ,“Гумбаз” ҳамда “Бўлакработ”  маҳалласи фаоллари иштирок этдилар. Тадбир сўнггида ота-онаси китоб ўқиган оилаларда болалар, албатта, китоб ўқийди. Демак, миллатда китобхон оналарнинг кўплиги унинг келажагига ишонч билан қарашнинг пойдевори, деган ҳикматни, оилада китобга меҳр ва мутолаа маданиятини тарбиялаш керак, деган гапни такрор ва такрор айтишдан тўхтамаслигимиз кераклиги ҳақида АРМ раҳбари З. Файзиева айтиб ўтди. Танловда “Гумбаз” ва “Бўлакработ” маҳаллаларидан маҳалла маслаҳатчилари иштирок этишди.

7-умумий  ўрта таълим мактаби Ахборот-ресурс маркази  томонидан  21-март Наврўз  умумхалк  байрамига бағишлаб

 “ Наврўзинг муборак- бободеҳқоним” номли адабий кеча ўтказилди.

    2017-йил  18-март куни  АРМ залида 7- умумий ўрта таълим мактаби ахборот-ресурс маркази ҳамда “Гумбаз” маҳалласи билан ҳамкорликда  21-март Наврўз умумхалқ  байрамига бағишлаб “Наврўзинг муборак- бободеҳқоним” номли  адабий кеча  ўтказилди. Кечани 8-синф ўқувчилари   Рахмиддинова Гулшан ва Ҳамидов   Хумоюнлар  олиб борди.Тадбирни кириш сўзи билан “Гумбаз” маҳалла маслаҳатчиси    Бозорова Ўралой опа   очиб бериб, яшариш-янгиланиш  байрами Наврўзи олам билан барча тадбир иштирокчиларини табриклади.Ушбу тадбирда мактабнинг 7-8 синф ўқувчилари фаол иштирок этишди. Улар қизиқарли ўйин «Қошиқда сув ташиб, қудуқни тўлдириш» ўйинини ўйнадилар. Наврўз  ҳақида шеърлардан намуналар айтдилар. Йигитлар ўртасида  Арқон тортиш мусобақаси бўлди. Тадбир давомида ахборот-ресурс маркази раҳбари З.Файзиева  сўзга чиқиб томошабинларни байрам билан табриклаб,Наврўз-орзуларни рўёбга чиқарадиган, тилаклар ижобат бўладиган мўжизавий байрам эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мактабимизнинг 7 -“Б” синф қизлари томонидан  ижро этилган  ўзбегим  рақси  йиғилганларга катта таъсурот қолдирди. Кечада мактабнинг  ўқитувчи ва ўқувчилари жами 32 нафар фаол китобхонлар иштирок этишди. Кеча қизиқарли бўлиб ўтди.