Қизилтепа туман Халқ таълими бўлимига қарашли Ахборот-ресурс маркази томонидан Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 31-январдаги Халқ таълими тизимида “Китобхонлар байрами” тадбирини ўтказиш тўғрисидаги 35-сонли буйруғи, “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик танловининг туман босқичи ҳақида
маълумот.
Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида “Китобхонлар байрами “ доирасида 2019 йил 25-апрел куни Қизилтепа туман Халқ таълими бўлимига қарашли 5- умумий ўрта таълим мактабида “Энг яхши китобхон ўқувчи” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Бунда Халқ таълими бўлимига қарашли 14-18-26-36 умумий ўрта таълим мактаблари ва 39- ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари иштирок этишди. Танловни Халқ таълими бўлими ходими дарсликлар билан ишлаш мутахассиси Л.Исмоилова очиб берди. У ўз сўзида бугунги кунда китоб ўқиш , китобхонликни ривожлантириш борасида Президентимиз томонидан мамлакат сиёсати даражасида кўтарилгани, бу борада кўплаб ишлар олиб борилаётгани , буни исботи сифатида 19-март куни бўлиб ўтган Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта устивор йўналишнинг тўртинчи ташаббуси “ Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган”лиги сўзимизнинг исботидир. Ана шундай шарт шароитда ўқишларини , келажакда ишларига ривож ва бугунги танлов иштирокчиларига омад тилаб ўз сўзини якунлади. Шундан сўнг ўқувчилар
14- мактаб ўқувчиси: Намозова Насиба
18-мактаб ўқувчиси:Амриддинова Ҳадябегим
26-мактаб ўқувчиси:Тўхтаева Дилноза
36-мактаб ўқувчиси: Фармонова Меҳриноза
39- ИМИ ўқувчиси: Нусратуллаева Раънолар
низомга берилган шартлар бўйича бирин -кетин ўз билимларини синовдан ўтказишди . Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан оқилона баҳолаб борилди. Шартлар давомида иштирокчилар бахси қизғин тус олди. Улар ўзлари ўқиган китоблардан гапириб берар эканлар китоб улар ҳаётида нечоғлик аҳамиятга эга эканлиги намоён бўлди. Танловнинг барча шартлари бўйича 39- ИМИ ўқувчиси Нусратуллаева Раъно энг юқори 88 балл тўплаб вилоят босқичига йўлланма олди. Тадбир сўнгида танлов иштирокчилари Халқ таълими бўлими томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.