Archive for Апрель, 2019

7-умумий  ўрта таълим мактаби Ахборот-ресурс маркази  томонидан  21-март Наврўз  умумхалк  байрамига бағишлаб ўтказилган  “Наврўз шўх созим” номли адабий кеча ҳақида маълумот.

     2019-йил  18-март куни  АРМ залида 7- умумий ўрта таълим мактаби ахборот-ресурс маркази   томонидан  21-март Наврўз умумхалқ  байрамига бағишлаб “Наврўз шўх созим” номли қизлар беллашуви  ўтказилди. Беллашувда мактабнинг 6- “А”-синф қизлари иштирок этдилар. Беллашувни  Актамова Шириной ва Туробова Рухшоналар  олиб борди. Тадбирни кириш сўзи билан  мактабнинг ММИБДЎ   И.Ходжаева    очиб бериб, яшариш-янгиланиш  байрами Наврўзи олам билан барча тадбир иштирокчиларини табриклади.Беллашувда қизлар 4та шарт  асосида беллашдилар. Таништирув, қизиқарли  савол-жавоб, байрам совғаси  тайёрлаш, эркин мавзу шартлари бўйича ўзаро беллашдилар. Беллашувда  6-“А” –синф ўқувчиси Абдурахимова Паризод  ғолибликни  қўлга киритди. 6-синф йигитлари   Наврўз  ҳақида шеърлардан намуналар айтдилар. Тадбир давомида ахборот-ресурс маркази раҳбари Л.Жўрақулова   сўзга чиқиб томошабинларни байрам билан табриклаб,Наврўз-орзуларни рўёбга чиқарадиган, тилаклар ижобат бўладиган мўжизавий байрам эканлигини таъкидлаб ўтди.

Мактабимизнинг 7 -“Б” синф қизлари томонидан  ижро этилган  ўзбегим  рақси  йиғилганларга катта таъсурот қолдирди. Тадбирда  мактабнинг  ўқитувчи ва ўқувчилари жами  47 нафар фаол китобхонлар иштирок этишди. Кеча қизиқарли бўлиб ўтди.