Қизилтепа туман Ахборот-ресурс маркази томонидан Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 5-февралдаги 01-391-сонли, Вилоят Ахборот-ресурс марказининг 2019 йил 6-февралдаги 01-43- сонли хатига асосан 4-февралдан          25- майга қадар  ўтказиладиган “Китоб ҳафталиги”да Эркин Маликнинг “Шайтонваччанинг найранглари” номли китобидан 1-4-синфлар ўртасида ўтказилган давра суҳбати ҳақида маълумот

 

2019 йил 6 февраль куни Ахборот-ресурс маркази томонидан Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 5-февралдаги 01-391-сонли, Вилоят Ахборот-ресурс марказининг 2019 йил 6-февралдаги 01-43- сонли хатига асосан 4-февралдан 25- майга қадар  ўтказиладиган “Китоб ҳафталиги”да Эркин Маликнинг “Шайтонваччанинг найранглари” номли китобидан 1-4-синфлар ўртасида  давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида АРМ ходими Г.Собирова Э.Маликнинг  ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. “Шайтонваччанинг найранглари” номли асари 2 қисмли бўлиб, бунда ёзувчи “Азалдан пешонаси шўр бўлган шайтонваччанинг хаёти нихоятда чигаллашиб кетганлигини. Думи қулоғи кесилиб замбаракка қуйиб отилгач у гадой топмас бир қишлоққа бориб тушганлиги, сувдаги аксини кўриб капалаги учганлиги, Негаки у энди шайтондан одамга айланиб қолганлиги, Шайтонвачча мен — е деб одамшайтон бўлиб яшай бошлаганлиги, Натижада кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеаларни содир қилдирганликлари ва Мухтарам  Пайғамбаримиз Мухаммад алайҳиссалам мархамат килиб,  хар бир одам боласининг мусулмон ҳолатида туғилиб кейинчалик эса ота -онасининг тарбиясига қараб ё хидоят топишини ё кофирлик ботқоғига ботишини таъкидлаб”ўтганлигини  ўқувчиларга айтиб ўтди.

Ўқувчилар ҳам тушунганларини бир-бирлари билан муҳокама қилдилар ва ушбу китобни  кутубхонадан олиб ўқиш учун аъзо бўлдилар.

Давра суҳбатига 46 нафар ўқувчи иштирок этди. Суҳбатни АРМ ходими Г.Собирова олиб борди.

Leave a Reply