Ахборот-ресурс маркази томонидан ўқувчилар ўртасида 2019 йил февраль-май ойларида бадиий адабиётларни тарғибот қилиш мақсадида ўтказиладиган “Китоб ҳафталигининг” 1-4-синфлар ўқувчилари ўртасида Носир Фозилнинг “Шум боланинг набиралари”номли асари  юзасидан ўтказилган тарғибот

 ҳақида маълумот

Ахборот-ресурс маркази томонидан 2019 йил 25 февраль куни 1-4-синф ўқувчилар ўртасида Носир Фозилнинг “Шум боланинг набиралари”номли асари  юзасидан  тарғибот бўлиб ўтди. Тарғиботда Ахборот-ресурс маркази ходими Р.Жумаева Носир Фозилнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қуйидагиларни айтиб ўтди. Носир Фозил 1929-йил 10-июнда Қозоғистон Республикасининг Туркистон туманида туғилган. 1990 йил Ўзбекистонда хизмат кўрсатган  санъат арбоби.1954 йил Ўрта Осиё Давлат унверситетини тугаллаган. 1959 йил “Ирмоқ”,  1962 йил “Оқим”,  1964 йил “Робинзонлар”, 1965 йил “Қуш қаноти билан”, 1968 йил “Қор хат”,1970 йил “Кўклам қиссалари”, 1979 йил  “Дийдор”,1983-1984 йиллар “Танланган  асарлар” икки жилдлик, 1989 йил  “Болалигим-подшолигим”, 1985 йил “Шум боланинг набиралари”,  1997 йил “Мунаввар лаҳзалар”, 2004 йил “Эсласанг, кўнглинг ёришир” каби бошқа асарлар муаллифидир.  Қорақалпоғистон ва қозоқ  ёзувчиларининг асарларини ўзбек тилига таржима қилган. 1999-йил “Эл-юрт ҳурмати” ордени билан мукофотланган. 2001 йил “Топдиму йўқотмадим” китоби учун давлат мукофоти билан тақдирланган. Ҳикоя ва қиссалари миллий бўёқларнинг ёрқинлиги, тилининг  жозибадорлиги, халқ турмуши манзараларининг, айниқса болаларнинг ички  дунёси, ўй-кечинмаларининг жонли тасвири, кўтаринки  руҳи билан ажралиб туради. Асарларида чўл табиатига хос манзаралар шоирона чизилган.

”Шум боланинг набиралари” номли қиссасида икки ўртоқ Анвар ва Фурқатнинг мактабда “физика” ва “изтопарлар” тўгарагига аъзо бўлганлиги Анвар эса онасидан сўроқсиз уйидан дазмол, радио, телвизорини олиб бориб физика тўгарак аъзолари билан бузиб яна қайта жойлаштирардилар. Онаси сезиб қолиб уни ўқлов билан урганда уйдан чиқиб кетади ўртоғи Фурқат билан “изтопарлар” тўгараги  Гражданлар уруши қатнашганларни номларини аниқлаб  “Гулхан” журналига хат юборишлари кераклиги сабабли уйидагиларига билдирмай Фурқатнинг бобосининг қишлоғига кетадилар.

У ерда ҳам кўп воқеаларни бошларидан кечирадилар. Қиссада Анвар синглиси Мафтунани онамга чақимчилик қилган деб ўйлаб идиш-товоқ ювишни ёқтирласлигини билиб, унга идиш-товоқлари кўпайтириш учун онасини туғилган куни бугун боринглар деб ёлғондан қўшниларни таклиф қилади. Таклиф этилган меҳмонларнинг ҳаммаси келиб ўйин кулги қилиб мазза қилиб ўтирган пайтлари Анвар кириб келади, ҳовлига кириб келаётганда чўнтагидан  дўсти Фурқатга “Гулхан” журналидан келган хатини почта қуттисидан ўғрилаб олганини синглиси топиб қолади ва ўртоғига айтаман дейди. Шунда Анвар эса айтма, нима десанг бажараман деб синглисига илтимос қилади. Синглиси идишларни ювиб оласан деб эгнидаги фартукчисини ечиб беради.

Қисса кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган бўлиб,ёзувчи ушбу асари учун 1994 йил Қозоғистон Республикаси  Президенти таъсис  этган  “Тинчлик ва ҳамжиҳатлик” мукофотига сазовор бўлган.

Тарғиботни арм ходими Р.Жумаева олиб борди. Тарғиботга 24 нафар ўқувчи иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Leave a Reply