Archive for Январь, 2019

Қизилтепа  туман Халқ таълими бўлими Ахборот-ресурс маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018-йил 18-декабрдаги 02-06/3-5531-сонли хати, 2018-йил 27-декабрдаги 01-37-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Қувончим,мақсадимсан қишки таътилим” шиори остида  ўқувчиларнинг қишки таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича қилинган  ишлар тўғрисида

маълумот.

Қизилтепа  туман Халқ таълими бўлими Ахборот-ресурс маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018-йил 18-декабрдаги

 02-06/3-5531-сонли хати, 2018-йил 27-декабрдаги 01-37-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Қувончим,мақсадимсан қишки таътилим” шиори остида  ўқувчиларнинг қишки таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 28-декабрдан 10-январгача чора тадбир асосида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтди.

28-декабрь куни “Китоб-бебаҳо хазина”  номли мунозара бўлиб ўтди. Мунозарада      26 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўқувчилар китоб ҳақида мақоллар, ҳикматли сўзлардан намуналар келтирдилар.

29-декабрь куни “Шеъриятга ошно қалблар”  номли танлов бўлиб ўтди. Танловга  25 нафар ўқувчи иштирок этди. Иштирокчилар  А.Обиджон, П.Мумин, Ҳ. Олимжон ва Зулфияхоним, Э.Воҳидов шеърларидан айтиб бердилар.

30-декабрь куни “Мен севган адабий қаҳрамон” номли  саҳналаштирилган  танлов бўлиб ўтди. Танловда 32 нафар ўқувчи иштирок этди. Х.Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, “Беш болали йигитча”, Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” асарларининг адабий қаҳрамонлари ўқувчилар томонидан  саҳналаштирилди.

3-январь куни “Доно китобхон” мавзусида ўқувчилар ўртасида  беллашув бўлиб ўтди. Беллашувга 25 нафар ўқувчи иштирок этди. Энг кўп китоб ўқиган китобхонлар танлаб олинди ва ўзаро ўқиган китоблари ҳақида баҳслашдилар.

4-январь куни “Китоб афзалми ёки телефон” мавзусида мунозара бўлиб ўтди, мунозарада   18 нафар ўқувчи иштирок этиб, шиддат билан кириб келаётган телефонни ҳам қачондир керакли эканлиги, китоб эса бизнинг беминнат дўстимизу ҳамиша ёнимизда бўлиши керак, буюк инсонлар ҳам китоб ўқиб  буюклик даражасига етганликлари ҳақида айтиб ўтдилар.

5-январь куни “Китоб бебаҳо-хазина” мавзусида китобларни ямаш,бутлаш ва уларга ишлов бериш акцияси бўлиб ўтди. Акцияда ахборот-ресурс марказида яроқсиз ҳолда келган китобларнинг 40 донаси ўқувчилар томонидан таъмирланди.

6-январь куни “Баҳру-байт ўқувчилар ўртасида танлов бўлиб ўтди. Танловга 22 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўқувчилар М.Юсуф, А.Орипов, Т.Махмуд, П.Мўмин, О.Ҳожиева, Зулфияхоним шеърларидан кўпроқ айтдилар.

7-январь куни “Онам айтган эртаклар” мавзусида мунозара бўлиб ўтди. Мунозарага 18 нафар ўқувчи иштирок этиб, болалик даврларида бувижонларидан, онажонларидан эшитган эртакларини бирма-бир сўзлаб бердилар.

8-январь куни ”Шоирликми ёки болалик” мавзусида шеърхонлик кеча бўлиб ўтди. Кечада 27 нафар ўқувчи иштирок этди. Ёш ҳаваскор шоирлар ўзлари ёзган Она-Ватан, Устоз, табиат, ота-она, мактаб ҳақида ёзган шеърларини айтиб бердилар.

9-январь куни ”Менга таъсир қилган ҳикоя” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда 25 нафар ўқувчи иштирок этди.Ўқувчилар А.Қаҳҳорнинг “Даҳшат”, “Бемор”, “Ўғри”, Ғ.Ғуломнинг “Менинг ўғригина болам” ҳикоялари ҳақида гапириб ўтдилар.

10-январь куни Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”  асари юзасидан саҳналаштирилган театр намойиш этилди, 17 нафар ўқувчи иштирок этди. Энг яхши китобхон ўқувчилар Бунёджон Туробов, Исомиддин Толиповлар  Ҳошимжоннинг сеҳрли қалпоқчасини кийиб томошабин ўқувчиларга роллар ижро этиб бердилар.

Қишки таътил давомида ўтказилган тадбирларга жами  250 нафар  ўқувчи иштирок этди.

Қизилтепа туман Халқ таълимига қарашли Ахборот-ресурс маркази томонидан  “Қувончим, мақсадим  қишки таътилим” шиори остида ўқувчиларнинг  қишки таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида “Шоирликми ёки болалик” мавзусида шеърхонлик кеча бўлиб ўтганлиги тўғрисида

                                         МАЪЛУМОТ.

 

   2019 йил 8 январь куни Ахборот-ресурс маркази томонидан  7-умумий ўрта таълим мактабнинг ёш қаламкашлари билан “Қувончим, мақсадим  қишки таътилим” шиори остида ўқувчиларнинг  қишки таътилини мазмунли ўтказиш мақсадида “Шоирликми ёки болалик” мавзусида шеърхонлик кеча  бўлиб ўтди. Кечани АРМ раҳбари Л.Жўрақулова очиб бериб, албатта ижод қилиш замирида қанчадан-анча машаққат борлигини ва бу машаққатлардан чекинмай изланиб ижод қилсагина келажакда ўз олдига қўйган мақсадлариига эришишларини айтиб ўтдилар.Ўзбекистон Халқ шоирлари  Т.Махмуд, А.Орипов, М.Юсуф, О.Ҳожиева, Зулфияхоним Исроилова каби ижод қилишларига тилаклар билдирдилар ҳеч қачон ижод қаламингиз синмасин дея сўзларини якунладилар. Ёш қаламкашлар 7-умумий ўрта таълим мактабнинг  6- синф ўқувчиси Ширин Актамова, Жавлон Розиқов, Аброр Азимов, 8-синф ўқувчилари Сабина Актамова, Райхона Рустамовалар бирма-бир сўз олиб  Она-Ватан, табиат, мактаб, китоб, ота-она, фарзанд, устоз, давлат рамзлари ҳақида ёзган шеърларидан намуналар келтирдилар.

Ҳар бир ёш қаламкаш ўқувчилар таклиф этилган меҳмонлар томонидан берилган саволларга аниқ ва лўнда жавоб бердилар.

6-синф ўқувчиси Аброр Азимовнинг  “Қизилтепа тонги” туман газетасига ўнтадан ортиқ шеърлари босилиб чиққанини  “Ватан меҳри” , “Онам  ўгитлари” номли  иккита китоби чиққанлигини айтиб ўтди. “Устозга таъзим”, “Мустақил юртим”, “Китобим”, “Онам ўгитлари” каби шеърларидан намуналар келтирди.

9-синф ўқувчиси Сабина Актамова яқинда ёзган “Табиатим табиат” номли шеърини айтиб берди.

6-синф ўқувчиси  Жавлон Розиқов “Қизилтепа тонги” газетасига босилиб чиққан шеърлари “Синфдошларим”, “Онажон”, “Янги йил” номли шеърларидан намуналар келтирди.

6-синф ўқувчиси Ширин Актамова  “Тўмарис” газетасида “Болалигим-подшолиги”, “Дугоналар”, ”Менинг биринчи ўқитувчим” номли шеърларини босилиб чиққанлиги ҳақида гапириб ўтди ва “”Менинг биринчи ўқитувчим” шеърини айтиб берди.

“Шоирликми ёки болалик” мавзусидаги шеърхонлик кечани ахборот-ресурс маркази ходими Р.Жумаева олиб борди. Кечага 27 нафар ўқувчи иштирок этди. 5 нафар ўқувчи ахборот-ресурс марказига аъзо бўлди.