Навоий вилоят Қизилтепа туман Халқ таълими бўлимига қарашли Ахборот-ресурс маркази ҳамда “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан бўлиб ўтган “Тўгараклар ярмаркаси” ҳақида

маълумот.

 

      2018 йил 26сентябрь куни Халқ таъли бўлимига қарашли Ахборот-ресурс маркази ҳамда “Баркамол авлод” болалар маркази томонидан Навоий вилоят халқ таълими бошқармасининг 2018 йил 14 сентябрдаги         01-2802-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Тўгараклар ярмаркаси” бўлиб ўтди.  “Баркамол авлод” болалар маркази  директори Ш. Тожиддинова тадбирни очиб бериб, тўгаракда ўқувчиларни янада кўпроқ иштирок этишлари  ҳар бир ҳунарни пухта ўрганиб янгидан-янги инновациялар яратиб доимо Ўзбекистонни  дунёга танитишларини тилаб, “Бир йигитга қирқ ҳунар оз”- дея сўзларини якунлади.

 “Баркамол авлод” болалар маркази “Ёш ихтирочилар” тўгараги ўқувчилари ўзлари ихтиро этган қуёш батарияси билан ишлайдиган комбайин, пахта териш машинаси, ҳамда самолётлари, “Моҳир қўллар тўгараги” ўқувчилари томонидан тўқилган   ёш қизчалар учун  сумчалари, ҳар хил ҳамёнчалар, аёллар ва қизлар учун тиккан либослари билан иштирок этдилар.  “Карней” санъати томонидан маҳорат машғулотлари (мастер-класс) ўтказишлари барчага қизиқиш уйғотди.

 Ахборот-ресурс маркази томонидан  “Ўқинг янги адабиётлар” китоб кўргазмаси ташкил этилди. Ў.Ҳошимовнинг “Дунёнинг ишлари” асаридан саҳна кўриниш намойиш этилди. АРМнинг фаол китобхонни Диёрбек Умматов М.Юсуфнинг “Иқрор” шеърини, Толипов Исомиддин М.И.Крыловнинг “Бўри  билан қўзичоқ” масалини ижро этдилар. Тошпўлатов Санъат эса чиройли рақси, АРМ ходимлари томонидан “Китоб ўқиган етар муродга” номли саҳна кўринишилари ҳам барча ўқувчиларга хуш кайфият бағишлади.

“Тўгараклар ярмаркаси”га 368 нафар ўқувчи ва ўқитувчилар иштирок  этди.

   

                                        Тўгараклар ярмаркасидан лавҳалар.

                              

Leave a Reply