Archive for Январь, 2018

Халқ таълими тизимида аждодларимиз ижодини ўрганиш бўйича “Аждодларга муносиб издош бўлайлик!” декадаси асосида Ахборот-ресурс маркази томонидан  7-умумий ўрта таълим мактаб 9- “А”синф ўқувчилари ўртасида Ватанпарвар сиймо Жалолиддин Мангуберди ҳаёти  ҳақида   суҳбат бўлиб ўтди.

2018 йил 19-январь куни Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4-июлдаги “Узлуксиз методик хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги  144-сонли , вилоят халқ таълими бошқармасининг 2011 йил 24- ноябрдаги “Умумий ўрта таълим мактабларида ” Дарс – муқаддас” тадбирини  амалга оширишни таъминлаш  тўғрисида”

264-сонли  буйруқлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги ПФ-4789 фармойиши 2017 йил 7-февралдаги  “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устивор  йўналиши тўғрисида”ги 4749 сонли Фармони ҳамда 2017 йил 13 сентябрдан ПҚ-3271 сонли қарори ҳамда Вилоят халқ таълими бошқармасининг

2017 йил 21 декабрдаги, №285-сонли буйруғини ижросини таъминлаш мақсадида “Аждодларга муносиб издош бўлайлик!” декадаси асосида 7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс маркази томонидан шу мактабнинг 9 ”Б” синф ўқувчилари ўртасида   Ватанпарвар сиймо Жалолиддин Мангуберди ҳаёти  ҳақида суҳбат  бўлиб ўтди. Суҳбатда (1198-1231)- буюк хорозмшоҳлар давлатининг сўнгги вакили, хорозмшоҳ Алоуддин Муҳаммаднинг тўнғич  фарзанди,  мустақиллик учун фидокорона курашган, ажойиб  саркарда,  Ватанга муҳаббати билан тарихга муносиб ўрин олган давлат арбоби. Шиҳобиддин Муҳаммад ан- Насавийнинг “Сийрат-ас-султон Жалолиддин Мангубурни” номли асарида  Жалолиддин Мангубердини қуйидагича таърифлайди,  буғдойранг, ўрта бўйли, туркий қиёфали ва  туркий тилда гапирадиган, форсийда сўзлашадиган, у шерлар орасида  энг зўр шер,  қўрқмас чавандоз, лашкарлар орасида энг зўр ботир, Ювош, мулойим, жиддий, ҳақгўй, адолатли,  қўл остидаги одамларнинг оғир  ҳаётини енгиллаштиришга ҳаракат қиладиган инсон” деб таърифлаганлиги, 1999 йил ноябрида  юртимизда  Жалолиддин  Мангуберди таваллудининг  800 йиллиги кенг нишонланиб,  Хоразмда унинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида ҳайкал ўрнатилганлиги, Биринчи Президентимиз И.А.Каримов унинг фаолиятига юқори баҳо бериб “Ғаним олдида бош эгмаган, тиз чўкмаган,  Ватан деб ҳалок бўлган ” миллий қаҳрамонимизга халқимизнинг эҳтироми, муҳаббати, аждодлар хотирасини  муқаддас сақлаши  рамзи бўлиб қолади-дейди, “Юксак маънавият енгилмас куч” номли асарида. Суҳбат давомида синф раҳбари С.Жамолова ҳам Жалолиддин Мангубердининг Парвона  даштидаги ғалабаси қимматга тушганлиги,  Ғалабадан сўнг  олинган ўлжани тақсимлашда унинг лашкарбошилари Сайфутдин Уғроқ, Аъзам Малик ва Музаффар Маликлар ўртасида низо келиб чиқиши ҳақида, Султон  Жалолиддининг кучи анча заифлашади, Чунки Сайфутдин Уғроқ ўзининг 30000 кишилик аскари билан кетиб қолади. Фурсатдан фойдаланган Чингизхон Ғазнага лашкар тортгани, Жалолиддин эса урушсиз Ҳинд дарёси соҳилларига чекиниши ҳақида гапириб ўтади. Суҳбатда 24 нафар ўқувчи иштирок этди.

 

25
Янв

Туман Халқ таълими бўлими 7-умумий  ўрта  таълим   мактаб  Ахборот  -ресурс  маркази ва     5-сон  мактабгача таълим  муассасаси билан  ҳамкорликда 14-январь   Ватан  ҳимоячилари  куни муносабати билан ўтказилган  “Биз кичик аскарлар”  номли беллашув  бўлиб ўтди.

    2018- йил  12-январ  куни  7-умумий  ўрта  таълим  мактаби ахборот-ресурс маркази  хамда  5-сон  мактабгача  таълим  муассасаси билан  хамкорликда  14-январ Ватан  химоячилари  куни  Ўзбекистон  Республикаси  қуролли кучлари    ташкил  топганлигининг  26- йиллиги  муносабати  билан  “Биз кичик аскарлар”  номли  беллашув  бўлиб  ўтди.  Беллашувни ахборот-ресурс маркази  ходими  Г. Мухаммедова  олиб   борди. Беллашувни кириш  сўзи  билан  5- сон мактабгача  таълим  муассасаси  мудираси З.Мавлонова  очиб  берди  ва болажонларимизни байрам билан табриклади.    Тадбирда  Санжар, Жасур,Мурод ва Асадбеклар спорт машқларини бажариб, фаол иштирок этди.  Тадбирда мактабгача  таълим  муассасасининиг  катта  ва  мактабга  таёрлов  гуруҳи  тарбияланувчилари   она- Ватан,  юрт  посбонлари  Ватанни  ҳимоя  қилаётган довюрак   ва жасур  аскарлар  хақидаги  шеър,  кўшиқ  ва жозибали  рақслари  билан тадбир  иштирокчилари  ва  жажжи  кичкинтойларга   кўтаринки  руҳ ва  аъло  кайфият  бахш  этди. Байрам тадбирига  катта ва  мактабгача  таёрлов  гуруҳи  тарбияланувчилари     ўзаро   мусобака  тарзда  беллашув  ўтказиб,  турли  хил  машқлар,  қизиқарли  ҳаракатли  ўйинлар  оркали   ўз иқтидорларини намойиш  этди. Муассасанинг бир-биридан чаққон ва доно йигитлари  2 гуруҳга бўлиниб, худди мард ва жасур акаларидек Ватан олдидаги қасамёдларини айтиб беришди.Байрам беллашувида қизлар ўз рақслари билан йигитларни табриклашди.Байрамга ташриф буюрган ота-оналар,Ватан ҳимоячилари куни билан барчани табриклашди ва бўлажак аскарларга ўз тилак ва истакларини билдиришди.    Байрам    қизиқарли  ва  мароқли  бўлиб  ўтди. Тадбирда 35 нафардан ортиқ болалар ва уларнинг тарбиячилари иштирок этди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими  7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс марказида ташкил этилган “Ёш қўғирчоқ театри”   тўгараги томонидан  ўтказилган “Зумрад ва Қиммат”  эртагининг

МАЪЛУМОТНОМАСИ.

      2018 йил  6-январ  куни ахборот-ресурс  марказида  қишки  таътил давомида ўқувчиларнинг  дам олишини  мароқли  ўтказиш мақсадида  ахборот-ресурс марказида  ташкил этилган   “Ёш қўғирчоқ театри” тўгараги  аъзолари ва фаол китобхонлар  томонидан    “Зумрад ва Қиммат” эртаги  намойиши  бўлиб ўтди. Тадбирни “Ёш қўғирчоқ театри” тўгараги  раҳбари Д.Ҳамроева олиб борди. Тадбирни кириш сўзи билан  Ёшлар иттифоқи етакчиси М.Жўраев   очиб бериб, томошабин ўқувчиларга  бу эртак  орқали  маънавий дам олиб, ҳамиша эртаклар  яхшиликка  етаклаши, эртак орқали  ўқувчиларнинг  ҳиссий-руҳий дунёсига  таъсир кўрсатиб, уларнинг маънавий дунёсини  тарбиялаб бориш мухим вазифа саналиши  ҳақида айтиб ўтдилар. Тўгарак аъзолари ва фаол китобхонлар   томонидан “Зумрад ва Қиммат ” эртаги намойиш этилди. Бу  эртак  орқали  болажонлар ўз  таассуротларини  бир –бирлари  билан ўртоқлашдилар. Тадбир давомида 4-синф қизлари ижросида “Давраларда ўйнасин онам” рақси  томошабинларга  ҳавола этилдди. Тадбирни  якунлаш учун сўзни АРМ раҳбари Л.Жўрақуловага  берилиб, у киши болажонларни    бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ана  шундай  тўгаракларда иштирок этиб, ўз  билимларини  ошириб  боришларини таъкидладилар. Тадбирда 37нафар ўқувчи иштирок этди.

                        АРМ раҳбари :                             Л.Жўрақулова

                       АРМ ходими:                                Р.Жумаева.

                       АРМ ходими:                                Д.Ҳамроева.