Archive for Ноябрь, 2017

Қизилтепа туман  Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 7- умумий ўрта таълим мактаб ахборот-ресурс маркази томонидан 2017 йил 18- октябрь 03/01-200-сонли,Навоий вилоят  Халқ таълими бошқармасининг 2017 йил

23- октябрдаги 01-163сонли хатлари ижросини таъминлаш мақсадида

23-28- октябрь кунлари ўтказиладиган китоб ҳафталигининг биринчи кунида Ахборот-ресурс маркази ўқув залида ташкил этилган китоб кўргазмасининг

баённомаси.

  Йигирманчи асрнинг охирларида  мактаб кутубхоналарида ЮНЕСКО халқаро ташкилот томонидан октябрь ойининг сўнгги ҳафтаси “Халқаро мактаб кутубхоналари куни” деб эълон қилинди. Бугунги глабаллашган даврда китобга, маънавий ҳаётимизга эътибор бериш ҳар қачонкидан ҳам муҳимдир. Китоб олам – безаги, маънавият устунидир. Ёшлар ўртасида китоб ўқишга бўлган қизиқишни ошириш, халқимиз ўртасида мутолаа маданиятини юксалтириш янада жадаллашди.

Вилоят ахборот-ресурс маркази маъмурияти Республика болалар кутубхонасининг 2017 йил 18-октябрь 03/01-200-сонли хатини ижросини таъминлаш мақсадида 23-28 – октябрь кунлари  “Халқаро мактаб кутубхоналари куни” муносабати билан ахборот-ресурс маркази ўқув залида “Ўқинг янги адабиётлар” номли китоб кўргазмаси ташкил этилди.

Кўргазмада Маҳмуд Сатторнинг “Ўзбек удумлари”, “Ўзбек халқ мақоллари”, Жадид адабиёти намоёндалари  томонидан “Одоб-ахлоқ китоби”, Адам Жексоннинг “Соғлом бўлишнинг ўнта сири”,  Даниел Дефонинг “Робинзон Крузоннинг ҳаёти ва ажойиб саргузаштлари”, Абу Носр Форобийнинг  “Фозил одамлар шаҳри”, Лао Шенинг “Мушуклар шаҳри хотиралари”,  Жек Лондонинг “Оқ сўйлоқ”Ўзбек халқ бахшичилари томонидан севиб куйланадиган “Алпомиш” достони, “Гўрўғли” достони, “Рустамхон” достонлари, Бунёдкорлик ва техникага қизиқувчиларга Комил Муқимовнинг “Митти бунёдкорлар ёхуд нанотехнолигиялар нима?”,  “Кашфиёт ва ихтиролар”, “Ўлчов бирликларининг изоҳли луғати”, Кайковуснинг “Қобуснома”, Табиатга, ҳайвонот оламига қизиқувчилар учун “Ер сайёраси” ҳамда “Ҳайвонот оламининг катта энциклопедияси” номли китоблар кўргазмада жойлаштирилган.  “Китоб – маънавият чашмаси”, “Китоб тафаккурнинг- олтин қаноти”номли кичик мавзулар. “Токи китоблар бор экан, ҳеч қачон ўтмиш эскирмайди.”, “Китобдан яхшироқ хазина бўлмас, қўлингдан келгунча тера олсанг бас”  каби ихтибослар  билан бойитилган, “Ўқинг янги адабиётлар” деб номланган тавсия рўйхати ва картотека ташкил этилган.Инсон қайси соҳа вакили бўлишидан қатъий назар, китобга ошно бўлса, унинг ҳаёти рангсиз бўлмайди, орзулари ушалади, мақсадига етади.

1111

222

3333

“Kitob-inson  kamolotning muhum asosi” mavzusida

davra suhbat.

44444

5555

Kitob – ma`naviyat chashmasi. Savol-javob kechasidan lavhalar.

6666