Archive for Июль, 2017

Қизилтепа туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини

методик таъминлаш  ва ташкил этиш бўлими

7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс маркази

томонидан ўтказиладиган “Зукко  китобхон”

 номли беллашув

ДАСТУРИ.

 

      Тадбир ўтказиладиган жой  тадбирга мос безатилган.Таклиф этилган меҳмонлар фаол китобхонлар ва зукко китобхон ўқувчи иштирокчилари  ўз жойларини эгаллаганлар.

Даврага бошловчи кириб келади.

 Бошловчи:    Илм санъат китобга

                         Дилимда бор муҳаббат

                         Тўғри йўлга бошловчи

                        Билим зиё маърифат

                                              Орзуларим бир жаҳон

                                               Бўлмоқликдир чин инсон

                                               Мудом ҳаёт йўлида

                                               Китоб чин дўст қадирдон.

            Ассалому-алайкум азиз меҳмонлар, ҳурматли устозлар ва даврамиз иштирокчилари. Мана бугун 7-умумий ўрта таълим мактаби АРМ залида “Зукко китобхон” номли беллашув ўтказмоқдамиз. Бу тадбирни ўтказишдан мақсад китобхонлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, таълим муассасаларидаги энг яхши китобхон ўқувчини аниқлаш, уларни кутубхоналарга жалб қилишдир.Дарҳақиқат, ҳар бир инсон китобдан камол топиб бахт топар экан, сиз азиз китобсеварларга бирдан-бир тилагимиз китобни севинг уни ардоқланг  у сизларни ақл чироғингиздир дея  бугунги тадбиримизни бошлаймиз. Тадбиримизда 5-“А” синиф ўқувчилари икки гуруҳ бўлиб беллашадилар.

1-гуруҳ “Билимдонлар”  2-гуруҳ “Донолар”

 Бошловчи:  Мана ўқувчилар “Зукко китобхон” номли беллашув ўтказмоқдамиз, мақсад китобхон  ўқувчиларни адабиётга, ижодга ихлосмандлигини намоён этишдир.

Ушбу беллашувни очиб бериш учун сўзни МММИБДЎ И.Хўжаевага берамиз. Марҳамат.

 Бошловчи:  Рахмат.

    Китоб асрларни-асрларга, замонларни-замонларга уловчи воситадир. “Китобсиз хонадон жаҳолатга ўхшайди” деган экан бир донишманд. Лекин тўғри келган китобни ўқиш ҳам ярамайди.Чунки бунинг бир қатор сабаблари бор. Аввало, инсоннинг умри барча китобларни ўқишга етмайди. Бундан ташқари дуч келган асарни ўқиб кетавериш кишининг  савиясига, унинг дунёқарашининг шаклланишига салбий таъсир кўрсатиши ҳам мумкин.Ҳурматли даврамиз иштирокчилари барчангизга маълумки ҳозирги кеча кундузда “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик танлови бўлиб ўтмоқда, ушбу тадбиримиз ҳам  мактаблар ўртасида ғолиб бўлган энг яхши китобхонлардир.Албатта кўрик танловимиз  ҳакамлар ҳайъати билан таништириб ўтамиз.

 Ахборот-ресурс маркази раҳбари  З .Файзиева

7-мактаб  она-тили  ва адабиёт фани ўқитувчиси  Д .Бобоева

Ахборот-ресурс маркази ходими  Г.Камолова

 1-шарт. Таништириш.

Бу шартга 3 дақиқа вақт ажратилади, бунда ўқувчилар  ўзи таълим олаётган  мактаб кутубхонаси ҳақида маълумот беради. Ушбу шарт 15 баллгача белгиланади.

(Танлов иштирокчилари навбат билан низомда кўрсатилганидек таништириб ўтдилар.)

Бошловчи:

                   Кўзнинг нури, дил сурури дилларнинг дармонидир.

                   Ҳар қоронғи дилга гўё моҳитабондир китоб.

                   Ҳар балодан асрагувчи энг муҳим қиммат яроғ.

                   Тири ваҳшат ханжари зиллатга қалқондир китоб.

  2-шарт: Ушбу шартд Ўзбек адабиёти билимдони деб номланади, 15 дақиқа ичида Х.Тўхтабоевнинг  “Сариқ девни миниб ”, “Сариқ девни ўлими ” асарлари юзасидан  саволлар   берилади.Ушбу шарт 30 баллгача баҳоланади.

 (Танлов иштирокчилари навбат билан 2-шарт кўрсатилган саволларга жавоб бериб ўтдилар.)

Ушбу шартни баҳолагунларича 6-“Б” синиф қизлари ижросида  “Хоразим лазгиси ” рақсини ижро этади. Марҳамат. Раҳмат.

   Бошловчи: Кишилар савдоси бошимдан йироқ,

                       Эрта-кеч бўлмишам китобга ўртоқ.

  3-шарт. Эркин мавзу Бу шартга 15 дақиқа вақт белгиланади. Х.Тўхтабоевнинг  “Сариқ девни миниб ”, “Сариқ девни ўлими ” асарлари юзасидан  саҳна кўриниши намоиш этилади.Ушбу шарт 40 баллгача баҳоланади.

 (Танлов иштирокчилари навбат билан ўқиган асарлари юзасидан жавоб берадилар.)

Ушбу шартни баҳолагунларича   ўқувчилар томонидан  М.Юсуф шеърларидан ёд айтиб берадилар.

   Ҳурматли  “Зукко китобхон” номли беллашув иштирокчилари бугунги танловда иштирок этаётган ҳар бир ўқувчи танлов ғолиби ҳисобланади, улар ўз билим маҳоратини, бадиий адабиётга қанчалик қизиқишларини, китобга, китобхонликка бўлган  фикрларини  шартлар асосида кўрсатиб бердилар.Ҳақиқатдан ҳам китоблар ўқувчиларнинг маънавий дунёсини бойитади.

Маърифатли, яъни маънавияти юксак ва билими теран бўлган ўқувчилар эса, юртни фаравон қилади, мамлакат тараққиётини тезлаштиради. Чинаккам билимни  эса  китоб ўқимасдан туриб эгаллаш асло мумкин эмас. Шундай экан ”Ҳар доим  яшасин китоб ”деб тадбиримизни якунлаймиз Хайр соғ бўлинглар.

                     Дастур тузувчи:                         Н.Боқиева          

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қизилтепа туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини меътодик таъминлаш  ва ташкил этиш бўлими 7-умумий ўрта таълим мактаб  Ахборот-ресурс маркази томонидан ўтказилган “Зукко китобхон” номли беллашув

Баённомаси

          2017 йил 23-май куни 7-умумий ўрта таълим мактаби Ахборот-ресурс маркази томонидан  “Зукко китобхон” номли беллашув ўтказилди. Беллашувни очиб бериш учун сўзни мактабимиз ММИБДЎ И. Ходжаевага берилди, у киши болаларга китоб ҳар доим беминнат ёрдамчи ва йўлларини ёритувчи нур эканлигини таъкидлаб ўтдилар. Беллашувда 2 та гуруҳ қатнашдилар.Беллашув бўлиб ўтди. Биринчи босқичда ўқувчилар ўзларини шеърий таништириб ўтдилар. Иккинчи босқичда Худойиберди Тўхтабоевнинг учта китоби орқали савол жавоблар бўлди. Учинчи босқичда эркин мавзу бўлиб,ўқувчилар ўзлари севиб ўқиган асарлари юзасидан саҳна кўриниш, ёқтирган шеърлар айтиб, қўшиқларга рақс ижро этдилар. Ушбу “Зукко китобхон” номли беллашувда болалар ўзаро ўз билим ва маҳоратларини намойиш этдилар.Беллашув давомида ўзлари ёзган  шеърларидан наъмуналар ҳам ижро этишди. Беллашувда икки гуруҳ тенг бўлиб дўстлик ғалаба қилди.

АРМ раҳбари З.Файзиева  ҳам сўз олиб китоб ҳақида сўз олиб , Буюк боболаримиз бола тарбиясида китобнинг ўрни катталигини, китобни ниҳоятда қадрлаш, бебаҳо адабий меросдан самарали фойдаланиш керакли эканлиги,биз ҳар куни, ҳар соатда китобга дуч келишимизни ва китоб ўқиш маданияти ҳақида таъкидлаб ўтдилар. Кечада 45 нафар иштирокчи қатнашди.Беллашувимиз қизиқарли ва мазмунли бўлиб ўтди.

 

               ММИБДЎ :                                И. Ходжаева

              АРМ раҳбари:                            З.Файзиева.

              АРМ ходими:                              Н.Боқиева.

 

 

 

 

               ММИБДЎ :                                И. Ходжаева

          АРМ раҳбари:                             З.Файзиева.

              АРМ ходими:                              Н.Боқиева.