Archive for Май, 2017

Қизилтепа туман халқ таълими  муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими   Ахборот –ресурс маркази ва мактаб кутубхонаcи  хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил  23-январдаги 26-сонли қарори, Навоий вилоят ҳокимлигининг Қ-52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Китоб – одамийлик мулки” шиори остида ўтказиладиган “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ” республика кўрик -танловининг биринчи босқич

                                       Дастури.

   Тадбир ўтказиладиган зал кўрик- танловга мос қилиб безатилган.“Китоб – одамийлик мулки” шиори остида “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ” республика кўрик -танлови муносабати билан янги келган адабиётлар юзасидан китоб кўргазмалари чиқарилган. Даврага бошловчи кириб келади.

Бошловчи:   Китоб дўстдир, қувонч ҳамда фароғат,

                      Китоб бирла биз оламни кезамиз.

                      Ёлғизликда ундан яхши ҳамроҳ йўқ,

                      Ўқийверсак улуғлигин сезамиз.

Ассалому – алайкум азиз  меҳмонлар, ҳурматли устозлар, қадрли ўқувчилар.  Мана бугун АРМ ва мактаб кутубхоналарида нафақат ўқувчи ёшларни,  балки, уларни оила аъзоларини, турли касб эгаларини  китобхонликка жалб қилиш, маънавий тушунчаларини бойитиб бориш, миллий ва ахлоқий тарбияни юксалтириш бой адабий меросимизга бўлган меҳрни шакллантириш  шунингдек “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Энг китобхон оила”  кўрик- танловини  ўтказиш учун йиғилиб турибмиз.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида” фармойишидан келиб чиқиб, аҳоли ва оилаларда китобхонлик маданиятини ошириш, китоб мутолаасига бўлган ҳавасни уйғотиш мақсадида тарғибот ва ташвиқот, турли хил тадбирлар ўтказилиб келинмоқда.  Бугунги кўрик танловисмиз ҳам шулар жумласидандир.Китобга меҳр, мутолаа маданияти,энг аввало, оиладаги муҳит, ота-онанинг китобга бўлган муносабати ва мактабдаги адабиёт дарсларининг савияси таъсирида шаклланади.Бу масалада, айниқса,отадан ҳам кўра Онанинг китобга яқинлиги ҳар бир миллат тараққиётида жуда муҳим ўрин тутади.Миллатда китобхон оналарнинг кўплиги унинг келажагига ишонч билан қарашнинг пойдеворидир.

                                Илму одоб,фазилат бор китобда,

                                Рози бўлдим уни ўқиб бир умр.

                                Замондошим, сен китобга меҳр қўй,

                                Қалбга офтоб,нур беради,шуни бил.

        Ҳурматли даврамиз қатнашчилари бугунги кўрик танловни очиб бериш учун сўзни АРМ раҳбари З.Файзиевага берамиз.Мархамат. Рахмат

Бугун ўтказилаётган  “Энг китобхон оила” кўрик – танлови  оилалардаги ота – оналарни,  фарзандларни  китобга бўлган қизиқиши,  тарихий асарларни ўрганиш ва уни авлоддан – авлодга етказиш каби самарали ишларнинг маҳсулидир.

Азиз даврамиз иштирокчилари, мухтарам китобхонлар сизларни кўрик- танлов иштирокчилари билан таништирамиз.

 Мархамат .

  1. “Гумбаз” маҳалласидан Н.Ҳасановлар  оиласи.

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан К. Ахмедовлар оиласи.

  3. “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи.

  4. “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи.

Мана оилалар билан танишиб ҳам олдик.  Оилаларни ҳар бир  шарт бўйича баҳолаб бориш учун ҳакамлар ташриф буюришган.

Марҳамат улар билан танишинг.

  1. ММИБДЎ                                                          И.Ходжаева   Хакамлар  раиси.

  2. АРМ рахбари                                                    З. Файзиева аъзо

  3. Мактабнинг она -тили

  4.  фани ўқитувчиси                                           З.Рўзиева

  5. АРМ ходими                                                     Р.Жумаева.

Ҳурматли иштирокчилар энди сизларни кўрик -танловнинг шартлари билан таништириб ўтамиз.Мархамат.

1— шарт.Таништириш.

     Бу шартда ўқувчи ўз оиласи ҳақида маълумот беради. Таништирув миллий урф-одатларимиз,ўзбекона лутф ва ахлоқ талабларига  мос равишда бўлиши лозим. Мазкур шарт шеърий ҳамда саҳнавий кўринишлар орқали намойиш этилиши ҳам мумкин. Шунингдек, ушбу шартда иштирокчининг ота-онаси,  оиласидан бир кишининг иштирок этиши мақсадга мувофиқ. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт берилади ва 20 баллгача баҳо қўйилади.

2-шарт. “Кексаси бор хонадон – файзли хонадон”

Кўрик танлов иштирокчилари ўзлари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишлаб тайёрлаган шеърлар, мақолалар ва қисқа ҳикояларни тақдим этишлари лозим.

Мазкур шартга 10 дақиқагача вақт ажратилади ва 30 баллгача баҳоланади.

3-шарт. Баҳру-байт мусобоқаси. Ушбу шартда ўқувчилар ота-онаси, бобо-бувилари, ака-укаси ва опа-сингиллари бир-бири билан ўзбек шеъриятидан фойдаланган ҳолда баҳру-байт айтишади. Энг кўп шеър ёдлаган ўқувчи ғолиб деб топилади. Мазкур шартда 3 дақиқагача вақт ажратилади ва 20 баллгача баҳоланади.

4-шарт. Эркин мавзу.Иштирокчилар ўзи ёқтирган мавзу, йўналиш бўйича ўз иқтидорини намойиш (қўшиқ, рақс, мусиқа, куй, монолог ижро этиш, саҳна кўриниши намойиши) этиши мумкин. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 20 баллгача баҳоланади.

5-шарт. Китобхонликни тарғиб қилиш.

Кўрик танлов иштирокчилари ушбу шартда китобхонликни тарғиб қилиш,китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича ўз таклифларини призентация шаклида (видеоролик,слайд,кўргазмали воситалар) ҳимоя қиладилар. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 10 баллгача баҳоланади.

Даврамиз катнашчилари азиз китобхонлар энди навбатни оилаларга берамиз. Улар бирин – кетин биринчи шарт буйича ўз маҳоратларини намойиш этишади.

Мархамат…

Рахмат.

Биринчи шартга ҳар тўрттала оила хам фаол иштирок этишди ва ўз оилалари ҳақидаги маълумотлар билан бизларни таништиришди.  Энди навбат хакамларга оилаларни биринчи шарт буйича олган баҳоларини эълон қилишади.

 Сўз ҳакамлар ҳайъати раиси  И.Ходжаевага

 Мархамат

  1. “Гумбаз” маҳалласидан         Н.Ҳасановлар   оиласи      12балл

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан   К.Ахмедовлар  оиласи      14 балл

  3.      “Бўлакработ” маҳалласидан   У. Махмудовлар оиласи  12 балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан  З.Яхшиевлар  оиласи       20 балл

Бошловчи:  Рахмат

Китоб – сеҳрли бир олам.  Унга бир шўнғисанг қачон чиқиб кетишингни билмайсан. Инсон китоб билан дўст тутинар экан, у ҳеч қачон тўғри йўлдан адашмайди.  Китоб туфайлигина инсон оламга бошқача кўз билан боқади.

 Ҳар бир инсоннинг ўз севимли китоби ва ёзувчиси бўлади. Китоб саодат топиш учун ўқилмайди.  Унинг ўзи бир саодатдир.

                Кўзим нури, шуурим ҳам китобдан,

                Қалбим   тўла ғурурим ҳам  китобдан.

                 Ҳаёт сабоқларин тинмай ўргатар,

                 Бахт – иқболим, сурурим ҳам китобдан.

Ҳурматли даврамиз қатнашчилари яна навбат оилаларга улар иккинчи   шартни бажаришади

Мархамат.

2-шартда иштирокчилар ўзлари томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”га бағишлаб тайёрлаган шеърлар, мақолалар ва қисқа ҳикояларни тақдим этадилар. Шартни бажаришда 10 дақиқагача  вақт ажратилади.

Бошловчи: Рахмат иштирокчилар.  Ҳурматли даврамиз қатнашчилари китобхон оилаларни    иккинчи шарт буйича бахолаш  учун навбат яна ҳакамларга .

   Мархамат

  1. “Гумбаз” маҳалласидан            Н.Ҳасановлар  оиласи               31балл

  2.   “Бўлакработ” маҳалласидан    К.Ахмедовлар оиласи                33 балл

  3.   “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи             32 балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи                 36 балл

Бошловчи: Рахмат оилаларимиз 3 шартга тайёрлангунларича мактабнинг 4-синф ўқувчи қизлари рақс ижро этишади. Мархамат.

Бошловчи: Рахмат. Ҳурматли даврамиз қатнашчилари навбат 3 шартга

Баҳру-байт мусобоқаси. Ушбу шартда ўқувчилар бир-бири билан ўзбек шеъриятидан фойдаланган ҳолда баҳру-байт айтишади. Энг кўп шеър ёдлаган ўқувчи ғолиб деб топилади. Мазкур шарт 20 баллгача баҳоланади.

Мархамат.

Рахмат .                  Момоларим айтган алла дилингда,

                                   Истиклол кўшиғи янграр тилингда.

                                   Ватан келажаги, шони кўлингда,

                                   Юртим дилбандлари – баркамол авлод!

  Азиз китобхонлар мана 3 — шартимизни хам  мириқиб томоша қилдик   шартда оила  китобхонлари  ёд олган шеърларини  ифодали  ўқиб беришди. Энди шартни одилона баҳолаш учун сўз ҳакамларга.

 Мархамат.

  1. “Гумбаз”     маҳалласидан        Н. Ҳасановлар  оиласи    12балл

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан    К. Ахмедовлар оиласи    14 балл

  3.    “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи   12 балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан  З.Яхшиевлар  оиласи       20 балл

Бошловчи: Рахмат.  Хурматли  китобхонлар, кўрик —  танлов иштирокчилари навбатни қўшиқ ва рақсга  берамиз.  Йигитлар ижросида «Андижон полкаси» рақсини ҳавола этамиз.

 Мархамат.

Бошловчи: Раҳмат   Биз тарихан улкан маданиятга эга халқнинг билими кучли, маънавияти юксак авлодимиз.  Баркамолликка , комилликка эришган Нажмиддин Кубро, Жалоддин Мангуберди, Юсуф Хос Хожиб , Алишер Навоий, Абдулла Кодирий, Чўлпон каби гўзал қалб соҳиблари, азиз китобхонлар вакилимиз.

Энди навбат 4-шартга.

Эркин мавзу. Ушбу шартда иштирокчилар ўзи ёқтирган мавзу, йўналиш бўйича ўз иқтидорини намойиш (қўшиқ, рақс, мусиқа, куй, монолог ижро этиш, саҳна кўриниши намойиш) этиши мумкин. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 20 баллгача баҳоланади.

 Мархамат.

Бошловчи: Рахмат. Оилалар  бу  шартда  ўзларининг  қизиқишлари  бўйича    маҳоратларини  намойиш  этдилар. Уларни тўртинчи шарт бўйича баҳолаш учун  навбат яна ҳакамларга .

Мархамат.

  1.    “Гумбаз” маҳалласидан           Н.Ҳасановлар  оиласи      15 балл

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан   К.Ахмедовлар оиласи      16 балл

  3.  “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи   18 балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан        З.Яхшиевлар  оиласи         20 балл

Бошловчи: Рахмат.

Эндиги навбат 5-шартга. Ушбу шартда иштирокчилар китобхонликни тарғиб қилиш,китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича ўз таклифларини призентация шаклида (видеоролик,слайд,кўргазмали воситалар) ҳимоя қиладилар. Ушбу шартга 5 дақиқагача вақт ажратилади ва 10 баллгача баҳоланади.Марҳамат.

Оилалар ушбу шартда низом асосида китобхонликни тарғиб қилиш,китобхонлик маданиятини шакллантириш бўйича ўз таклифларини призентация шаклида ҳимоя қилдилар.

Бошловчи: Рахмат иштирокчилар. Яна навбат ҳакамларга. Марҳамат

  1. “Гумбаз” маҳалласидан           Н.Ҳасановлар  оиласи      8 балл

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан   К.Ахмедовлар оиласи      9 балл

  3.  “Бўлакработ” маҳалласидан   У.Махмудовлар оиласи   7  балл

  4. “Гумбаз” маҳалласидан   З.Яхшиевлар  оиласи       10  балл

Бошловчи: Рахмат.  Мана шунинг билан кўрик -танловимизнинг  сўнгги шартини ҳам якунладик. Энди  оилалар орасидан энг китобхон оилани танлаб  олиш  фурсати ҳам етиб келди.  Навбат ҳакамларга .

Марҳамат. Умумий  хисоб  китобларга  кўра  кўрсатилган  барча  шарт ва талабларни  юқори  савияда  бажарган   “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи 106 балл тўплаб танловимиз ғолиби  бўлдилар.

 Бошловчи: Рахмат. Ҳурматли даврамиз қатнашчилари ва азиз китобхонлар ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек бугунги кўрик-танловимизда   “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи ғолиб деб топилди.  Бугунги “Китобхон оила” ғолибига “Китобхон оила” танловининг ғолибига  туман босқичи ва вилоят,республика босқичларида ҳам омадлар тилаймиз.

Шунинг билан  бугунги кўрик -танловимиз ҳам ниҳоясига етди, эътиборларингиз учун раҳмат, хайр соғ бўлинглар.Китоб бир умр ҳамроҳингиз бўлсин.

Қизилтепа туман халқ таълими  муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими   Ахборот –ресурс маркази ва мактаб кутубхонаcи  хамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил  23-январдаги 26-сонли қарори, Навоий вилоят ҳокимлигининг Қ-52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Китоб – одамийлик мулки” шиори остида ўтказилган “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ” республика кўрик- танловининг биринчи босқич ўтказилди

2017-йил 17-апрел куни 7-умумий ўрта таълим мактаби АРМ залида Ахборот –ресурс маркази ва мактаб  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил  23-январдаги 26-сонли қарори, Навоий вилоят ҳокимлигининг Қ-52-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида  “Китоб – одамийлик мулки” шиори остида  “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ” республика кўрик танловининг биринчи босқичи ўтказилди.АРМ ва мактаб кутубхоналарида нафақат ўқувчи ёшларни,  балки, уларни оила аъзоларини, турли касб эгаларини  китобхонликка жалб қилиш, маънавий тушунчаларини бойитиб бориш, миллий ва ахлоқий тарбияни юксалтириш бой адабий меросимизга бўлган меҳрни шакллантириш  шунингдек “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” муносабати билан “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила ”   кўрик- танлови ўтказилди.

  Кўрик танловда

  1. “Гумбаз” маҳалласидан Н.Ҳасановлар  оиласи.

  2. “Бўлакработ” маҳалласидан К. Ахмедовлар оиласи.

  3. “Бўлакработ” маҳалласидан     У.Махмудовлар оиласи.

  4. “Гумбаз” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи  5 та шарт бўйича ўзаро  беллашдилар.

  Ҳар бир шартни баҳолаб бориш  учун  ҳакамлар ҳайъати аъзолари ташриф     буюришди.Ҳар бир маҳалла оилалари “Мен, ота-онам, бобом ва бувим – китобхон оила” кўрик-танловининг шартларини аъло даражада бажариб ўз билим ва  иқтидорларини   намойиш этишди. Иштирокчилар ўқиган асарлари юзасидан саҳна кўринишлари,  қизиқарли саволларга зукколик билан жавоб беришди.  Иштирокчилар ҳакамлар хайъати аъзолари томонидан  одилона баҳоланиб, кўрик танлов натижасига кўра   “Бўлакработ” маҳалласидан З.Яхшиевлар  оиласи ҳар бир шартни  кўрсатилган талаб ва вазифалар асосида  бажариб ғолибликни кўлга киритди. Танловда 7-умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчилари  АРМ ходимлари ,“Гумбаз” ҳамда “Бўлакработ”  маҳалласи фаоллари иштирок этдилар. Тадбир сўнггида ота-онаси китоб ўқиган оилаларда болалар, албатта, китоб ўқийди. Демак, миллатда китобхон оналарнинг кўплиги унинг келажагига ишонч билан қарашнинг пойдевори, деган ҳикматни, оилада китобга меҳр ва мутолаа маданиятини тарбиялаш керак, деган гапни такрор ва такрор айтишдан тўхтамаслигимиз кераклиги ҳақида АРМ раҳбари З. Файзиева айтиб ўтди. Танловда “Гумбаз” ва “Бўлакработ” маҳаллаларидан маҳалла маслаҳатчилари иштирок этишди.