Archive for Январь, 2017

21
Янв

 7- умумий ўрта таълим мактаби  Ахборот-ресурс маркази томонидан   14 -январ Ўзбекистон Республикаси  Қуролли кучлари ташкил топганлигининг   25 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон -мустақил Ватанимиз миллий  армиямиз, фахру- ифтихоримиз” шиори остида   ўтказилган  “Бизлар-кичик аскарлар” номли

мавзули кеча ўтказилди

 

       2017 йил 14- январ куни  АРМ залида  14- январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекистон-мустақил Ватанимиз миллий  армиямиз, фахр-у ифтихоримиз” шиори остида  “Бизлар-кичик аскарлар” номли  тадбир  бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан бошланди. Ватан ҳимоячиларини  табриклаш учун сўзни  ММИБДЎ И.Ходжаевага берилди. Устоз кечага таклиф этилган меҳмонлар, ота-оналар ва тадбир иштирокчиларини бугунги байрам билан табриклаб, Ватан ҳимояси  учун кечани кеча, кундузни кундуз демай хизмат қилаётган касб ходимларига самимий миннатдорлик билдириб, шарафли касбларига содиқ қолишларини тилаб, байрам билан табрикладилар.Ушбу тадбир   1-синф  ўкувчилари  ўртасида  бўлиб ўтди. Ўкувчилар томонидан   Ватан посбонлари ҳамда она  Ватанни мадх этувчи  шеърлар ижро этилди. Йигитларимиз  давлатимиз  тимсоли-байроғимизни ўпиб, Ватан  ҳимояси учун, қутлуғ заминнинг ҳар қарич  тупроғини асраш учун тайёрман, дея  тиз  чўкиб қасамёд қилишди. Саҳна кўриниши тугагач, бўлажак аскарлар  Ўзбекистон  халқ шоири Тўра Сулаймоннинг “Аскарлар” номли  жанговар қўшиғини ижро этишди .Синф қизлари ижросида «Давраларда ўйнасин онам»  рақси томошабинларга ҳавола этилди. Тадбир иштирокчиларига  йигитлар ижросидаги рақслари катта таъсурот қолдирди.Кечада “Бўлакработ”маҳалласидан  ташриф  буюрган отахонга   сўз берилиб, у киши барча йигитларни  байрам билан табриклаб, шарафли касб эгалари бўлмиш  Ватан посбонларидек сергак бўлишларини тилаб қолдилар. Кечада  мактаб ўкитувчилари, ота-оналар, фаол  китобхонлар,  АРМ  ходимлари жами  90 нафар   киши иштирок этди. Кеча жуда қизиқарли ва мароқли бўлиб ўтди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

03 02 01 1

0

7- умумий ўрта таълим мактаби Ахборот — ресурс маркази томонидан 14- январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан  “Таянчим ва суянчим, фахр-у ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида ўтказилган “Биз Ватанга қоямиз, мустаҳкам ҳимоямиз” номли беллашув

Б А Ё Н Н О М А С И.

       2016 йил 13- январ  АРМ залида  14- январ Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Таянчим ва суянчим, фахр-у ифтихоримсан, муқаддас Ватан!” шиори остида  “Биз Ватанга қоямиз, мустаҳкам ҳимоямиз ”  номли  беллашув  бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси билан очилди. Ватан ҳимоячиларини  табриклаш учун сўзни ММИБДЎ И.Ходжаевага берилди. Устоз кечага таклиф этилган меҳмонларни, ота-оналарни ва тадбир иштирокчиларини бугунги байрам билан табриклаб, Ватан ҳимояси  учун кечани кеча, кундузни кундуз демай хизмат қилаётган касб ходимларига самимий миннатдорлик билдириб, шарафли касбларига содиқ қолишларини тилаб байрам билан табрикладилар.

Ушбу тадбирда 8-синф йигитлари ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Беллашувда “Жасурлар” ва “Мард ўғлонлар” гуруҳ  йигитлари ўзаро куч синашдилар. Иштирокчи йигитлар  5та шарт асосида: таништирув, олма пўстлоғини арчиш, хотира машқи, полга таянган ҳолда қўлларни букиш ва ёзиш, қўл кураши шартларида билим ва кучларини намойиш этиб, чаққон ва эпчилликлари билан барчани мамнун этди.

Беллашувда “Жасурлар” гуруҳи йигитлари  ғолибликни қўлга киритдилар. Мактабнинг 9-синф ўқувчиси Шодиев Бунёд  ижросида “Ватан” ҳақида  қўшиқ  ижро этилди. АРМнинг фаол фойдаланувчилари Ватан посбонлари ҳамда Ватан ҳақида шеърлар ижро этдилар. 3-синф қизлари ижросида “Тойгиналарим” ракси томошабинларга ҳавола этилди. Тадбир иштирокчиларига 4-синф йигитлари ижросидаги рақслари катта таъсурот қолдирди.

Кечада “Гумбаз”маҳалласи маслаҳатчиси сўз олиб барча йигитларни  байрам билан табриклаб, шарафли касб эгалари бўлмиш Ватан посбонларидек сергак бўлишларини тилаб қолдилар. Кечада ”Бўлакработ” маҳалла маслаҳатчиси, ота-оналар,АРМ ходимлари жами 95 нафар  киши иштирок этди. Кеча жуда қизиқарли ва мароқли бўлиб ўтди. Тадбирдан сўнг  Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилар сони яна 7 тага кўпайди.

                     Қизилтепа туман Ҳалқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш   ва ташкил этиш бўлими 7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс маркази томонидан “Китобхонлар байрами”нинг “Адабиёт кунлари” муносабати билан  А Навоий таваллудининг 575-йиллигига  бағишлаб  ўтказилган “ Навоий ижоди -маънавият чашмаси” номли мавзули кечанинг

Б а ё н н о м а с и .

2016-йил 3-феврал куни 7-умумий ўртатаълим мактаби Ахборот-ресурс маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 53-сонли, Навоий вилоят халқ таълими бошқармасининг 35-сонли бўйруқларининг ижросини бажариш мақсадида “Китобхонлар байрами”доирасидаги  “Адабиётлар кунлари” муносабати билан А Навоий таваллудининг 575-йиллигига бағишланган “ Навоий ижоди маънавият чашмаси” номли мавзули кеча ўтказилди. “Адабиётлар кунлари”  ўтказишдан мақсад ўқувчиларга миллий ва жахон адабиётлари орқали Ватанпарварлик, эзгулик, инсонпарварлик сингари юксак инсоний фазилатларга нисбатан мехр ва мухаббат уйғотиш ҳамда ахборот олиш маданиятини шакллантиришдирдан иборатдир.

А Навоий таваллудининг 575-йиллигига бағишланган “ Навоий ижоди маънавият чашмаси” номли мавзули кечани мактаб директори Ҳ. Истамова кириш сўзи билан очиб берди. Тадбирни АРМ ходими Ж Аслонова олиб борди. Фаол китобхонлар томонидан  мутафаккир ижодига бағишланган рубоий ва ғазаллар ёд айтилди.

А. Навоий ва Гули тимсоллари саҳна кўриниши  АРМ ходимлари томонидан талқин этилди. Мактабнинг фаол китобхонлари томонидан А Навоийнинг ғазаллари айтилди. Хамса достонининг “Сабаъи Сайёр “ асаридаги Баҳром ва Дилором ўртасидаги сухбатнинг саҳна кўриниши ҳам махорат билан ижро этилди. Мактабнинг мусиқа фани ўқитувчиси И. Мирзаев ҳамда  мусиқа тўгараги  иштирокчилари томонидан тадбир давомида куй, рақс, қўшиқлар махорат билан ижро этилди. Тадбир иштирокчилари А Навоийнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдилар. Тадбирни АРМ рахбари З Файзиева  якунловчи сўз билан  тугатиб, барча қатнашувчиларга А Навоий асарларини тарбиявий аҳамияти ҳақида батавсил гапириб берди. Китобхонлар  А.Навоийни  асарларини янада мукаммал ўрганишлари учун АРМ доимий равишда  хизмат қилишларини таъкидлади.

А Навоий таваллудининг 575-йиллигига бағишланган “ Навоий ижоди маънавият чашмаси” номли мавзули кечага жами 55 нафар китобхон қатнашди. Тадбир барчага яхши тассурот қолдирди.DSCN3280

DSCN3303

DSCN3320

11
Янв

slideshow_9944kitob_14yanvar

slideshow_9649kitob_bann_Zima

slideshow_907kitob

7- umumiy o`rta ta`lim maktab axborot-resurs markazi tomonidan 21-oktyabr O‘zbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kun munosabati bilan o`tkazilgan “ Til- millat ko`rki” nomli adabiy-badiiy kecha otkazildi

2016-yil 21-avgust kuni 7-umumiy o`rta ta`lim maktab hamda Axborot-resurs markazi hамкорлигида 21-oktyabr O‘zbek tiliga Davlat tili maqomi berilgan kun munosabati bilan “Til- millat ko`rki” nomli adabiy-badiiy kecha bo’lib o’tdi. Tadbir 7-умумiy o’rta таълим мактаб o’qituvchilari va o’quvchilari faol kitobxonlar o’rtasida o’tkazildi. Kechani kirish so’z bilan maktab ma’naviy – ma’rifiy ishlar bo’yicha direktor o’rinbosari I.Hodjayeva ochib berdi. Tadbirni 9-sinf o`quvchilari G`ulomova Munisa va Isroilova Zebolar olib borishdi.
21-oktabr O’zbek tiliga davlat tili maqomi berilgan kun munosabati bilan
“Til – millat ko`rki” номли tadbirda 6-sinf o’quvchilari ona tilimizni madh etuvchi she’rlar bilan chiqib, ona tilimiz ravnaqini yuksaklarga ko’tardi. O’quvchilar tomonidan tayyorlangan sahna ko’rinishi tomoshabinlarga katta taаssurot qoldirib, tilning inson hayotida muhim o’rin tutishi ko’rsatib o’tildi. Ayniqsa, maktabimizning 9-sinf o`quvchisi Sattorova Sabina tomonidan ijro etilgan raqs yig`ilganlarga ko`tarinki kayfiyat bag`ishladi. O’quvchilar o’zbek tilining o`ta muhimligi va unga O`zbekiston Respublikasining birinchi prezidenti tomonidan O’zbek tiliga Davlat tili maqomi berilganligi to’g’risida o’z fikrlarini aytib o`tdilar. “Til- millat ko`rki” nomli kechada 95 ta kitobxon ishtirok etdi. Tadbir juda qiziqarli va maroqli bo`lib o`tdi.

Навоий вилоят Қизилтепа тумани ХТМФТТЭБ  7-умумий ўрта таълим мактаб Ахборот-ресурс маркази  ҳамда 1-сон мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигида 18-ноябр Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ташкил этилган кун муносабати билан ўтказилган  “Мангу ҳилпирайвер ўзбек байроғи” номли мавзули кеча

ўтказилди.

      2016 йил  18-ноябр куни ахборот-ресурс маркази  ходимлари ҳамда        1-сон мактабгача таълим муассасаси ҳамкорлигида муассаса залида   Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи ташкил этилган кун муносабати билан  “Мангу ҳилпирайвер ўзбек байроғи” номли мавзули кеча бўлиб ўтди. Тадбирни   табрик ва кириш сўзи билан АРМ раҳбари З.Файзиева очиб берди. Давлатимиз рамзларидан бири бўлган давлат байроғи ташкил этилган кунга бағишлаб, ўтказилган кечада мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари Ватанимизни, байроғимизни мадҳ этувчи шеърлардан намуналар айтишди. Кечамизда тарбияланувчи қизалоқларимиз эса гўзал куй- қўшиқларга рақс ижро этиб, фаол иштирок этишди. Болажонлар томонидан тайёрланган шеър ва қўшиқлар тадбиримизга келган болажонларнинг ота-оналари, мураббийларга манзур бўлди.     Ўзбекистонимизнинг фахр-у ифтихори бўлган байроғи янада юксакларда,  халқаро майдонда ва яна қанчадан-қанча мусобақаларда ғалаба, умид, ишонч тимсоли сифатида нурли келажак сари чорлаб ҳилпирайвериши ҳақида хулоса қилинди. Тадбирда 52 нафар тарбияланувчи ва тарбиячи иштирок этди. Кечани АРМ ходими Н.Боқиева олиб борди.