Қизилтепа туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими 7-умумий ўрта таълим мактаб  ахборот-ресурс маркази томонидан  ўтказилган 1- умумий ўрта таълим мактаб бошланғич синф ўқувчилари ўртасида “Хайвонот оламининг катта энциклопедия” си  номли китоб тақдимот ўтказилди.

          2016 йил 25 октябр куни ахборот-ресурс маркази томонидан “Хайвонот оламининг катта энциклопедия” си  номли китоб тақдимоти бўлиб ўтди.  Ушбу китоб   В.Б. Байков, М.Ф.Березина, Й. Л. Богатирёвалар томонидан  ёзилган,   “Давр” нашриётида нашр этилган. Китобда ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, қушлар, ҳашаротлар ҳақида маълумотлар  ҳамда уларнинг келиб чиқиш тарихи, озуқланиши, кўпайиши, қанча умр кўриши, қандай муҳитда яшаши ҳақида ёзилганлиги  ҳақида айтиб ўтилди.Ўқувчилар ҳам ўзлари биладиган ҳайвонлар, судралиб юрувчилар, қушлар, ҳашаротлар ҳақида гапириб бердилар.

       АРМда бундан ташқари қизиқарли китоблар борлиги билан ҳам таништириб ўтилди.Тақдимотда  бошланғич синф ўқитувчиси  З.Мухаммедова  сўзга чиқиб китоб ҳақида донишмандларнинг сўзларидан айтиб, китоб  билан доимо дўст бўлиш уни асраб авайлашлари ҳақида айтиб ўтди. Мактабнинг 4“А”-синф ўқувчиси  С.Саидова ўзи ёзган китоб ҳақидаги “Менинг биринчи китобим” шеърини айтиб берди. Тақдимотни Р.Жумаева олиб борди. Тақдимотга 58 нафар ўқувчи иштирок этди.

“Хайвонот оламининг катта энциклопедия” си

One Response to ““Хайвонот оламининг катта энциклопедия” си”

Leave a Reply