Қизилтепа туман Халқ таълими бўлимига қарашли Ахборот-ресурс маркази томонидан Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил 31-январдаги Халқ таълими тизимида “Китобхонлар байрами” тадбирини ўтказиш тўғрисидаги 35-сонли буйруғи, “Энг яхши китобхон ўқувчи” кўрик танловининг туман босқичи ҳақида
маълумот.
Ўқувчилар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш китобхонлик маданиятини ривожлантириш мақсадида “Китобхонлар байрами “ доирасида 2019 йил 25-апрел куни Қизилтепа туман Халқ таълими бўлимига қарашли 5- умумий ўрта таълим мактабида “Энг яхши китобхон ўқувчи” танловининг туман босқичи бўлиб ўтди. Бунда Халқ таълими бўлимига қарашли 14-18-26-36 умумий ўрта таълим мактаблари ва 39- ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчилари иштирок этишди. Танловни Халқ таълими бўлими ходими дарсликлар билан ишлаш мутахассиси Л.Исмоилова очиб берди. У ўз сўзида бугунги кунда китоб ўқиш , китобхонликни ривожлантириш борасида Президентимиз томонидан мамлакат сиёсати даражасида кўтарилгани, бу борада кўплаб ишлар олиб борилаётгани , буни исботи сифатида 19-март куни бўлиб ўтган Президентимиз томонидан илгари сурилган бешта устивор йўналишнинг тўртинчи ташаббуси “ Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва улар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш бўйича тизимли ишларни ташкил этишга йўналтирилган”лиги сўзимизнинг исботидир. Ана шундай шарт шароитда ўқишларини , келажакда ишларига ривож ва бугунги танлов иштирокчиларига омад тилаб ўз сўзини якунлади. Шундан сўнг ўқувчилар
14- мактаб ўқувчиси: Намозова Насиба
18-мактаб ўқувчиси:Амриддинова Ҳадябегим
26-мактаб ўқувчиси:Тўхтаева Дилноза
36-мактаб ўқувчиси: Фармонова Меҳриноза
39- ИМИ ўқувчиси: Нусратуллаева Раънолар
низомга берилган шартлар бўйича бирин -кетин ўз билимларини синовдан ўтказишди . Танлов ҳакамлар ҳайъати томонидан оқилона баҳолаб борилди. Шартлар давомида иштирокчилар бахси қизғин тус олди. Улар ўзлари ўқиган китоблардан гапириб берар эканлар китоб улар ҳаётида нечоғлик аҳамиятга эга эканлиги намоён бўлди. Танловнинг барча шартлари бўйича 39- ИМИ ўқувчиси Нусратуллаева Раъно энг юқори 88 балл тўплаб вилоят босқичига йўлланма олди. Тадбир сўнгида танлов иштирокчилари Халқ таълими бўлими томонидан диплом ва эсталик совғалар билан тақдирландилар.

Қизилтепа туман Ахборот-ресурс маркази томонидан Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 5-февралдаги 01-391-сонли, Вилоят Ахборот-ресурс марказининг 2019 йил 6-февралдаги 01-43- сонли хатига асосан 4-февралдан 25- майга қадар ўтказиладиган “Китоб ҳафталиги”да Эркин Маликнинг “Шайтонваччанинг найранглари” номли китобидан 1-4-синфлар ўртасида ўтказилган давра суҳбати ҳақида маълумот
2019 йил 6 февраль куни Ахборот-ресурс маркази томонидан Вилоят халқ таълими бошқармасининг 2019 йил 5-февралдаги 01-391-сонли, Вилоят Ахборот-ресурс марказининг 2019 йил 6-февралдаги 01-43- сонли хатига асосан 4-февралдан 25- майга қадар ўтказиладиган “Китоб ҳафталиги”да Эркин Маликнинг “Шайтонваччанинг найранглари” номли китобидан 1-4-синфлар ўртасида давра суҳбати бўлиб ўтди. Давра суҳбатида АРМ ходими Г.Собирова Э.Маликнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида қисқача маълумот бериб ўтди. “Шайтонваччанинг найранглари” номли асари 2 қисмли бўлиб, бунда ёзувчи “Азалдан пешонаси шўр бўлган шайтонваччанинг хаёти нихоятда чигаллашиб кетганлигини. Думи қулоғи кесилиб замбаракка қуйиб отилгач у гадой топмас бир қишлоққа бориб тушганлиги, сувдаги аксини кўриб капалаги учганлиги, Негаки у энди шайтондан одамга айланиб қолганлиги, Шайтонвачча мен — е деб одамшайтон бўлиб яшай бошлаганлиги, Натижада кўз кўриб қулоқ эшитмаган воқеаларни содир қилдирганликлари ва Мухтарам Пайғамбаримиз Мухаммад алайҳиссалам мархамат килиб, хар бир одам боласининг мусулмон ҳолатида туғилиб кейинчалик эса ота -онасининг тарбиясига қараб ё хидоят топишини ё кофирлик ботқоғига ботишини таъкидлаб”ўтганлигини ўқувчиларга айтиб ўтди.
Ўқувчилар ҳам тушунганларини бир-бирлари билан муҳокама қилдилар ва ушбу китобни кутубхонадан олиб ўқиш учун аъзо бўлдилар.
Давра суҳбатига 46 нафар ўқувчи иштирок этди. Суҳбатни АРМ ходими Г.Собирова олиб борди.

Qiziltepa tuman Axborot-resurs markazi tomonidan G’azal mulkining sultoni Alisher Navoiy tavalludining 578-yilligiga bag’ishlab bo`lib o`tgan “Olis yulduz shu’la ta’ratar”nomli badiiy kecha
haqida ma`lumot.
2019-yil 9-fevral kuni G’azal mulkining sultoni Alisher Navoiy tavalludining 578-yilligiga bag’ishlab “Olis yulduz shu’la ta’ratar”nomli badiiy kecha o’tkazildi.“Adabiyot kunlari”ni o`tkazishdan maqsad o`quvchilarga milliy va jahon adabiyotlari orqali ezgulik, insonparvarlik singari yuksak insoniy fazilatlarga nisbatan mehr va muhabbat uyg`otish. Kechani kirish so`zi bilan maktabning MMIBDO` I.Xodjayeva ochib berdi. Alisher Navoiy mislsiz ulug` shoir, olim va mutaffakkirdir. U qirqqa yaqin badiiy va ilmiy asarlar, axloqqa doir risolalar yaratib qoldirdi. Navoiy lirik shoir va dostonnavisdir. O`zbek va fors tojik tilidagi nodir asarlari bilan o`zbek klassik adabiyotini yuksak taraqqiyot bosqichiga olib chiqdi, fors tojik poeziyasiga bebaho durlar qo`shdi. Shu bilan birga, Navoiy iste’dodli adib-badiiy prozaning namoyandasidir deb o`quvchilarga tushuncha berdi. Buyuk mutafakkir bobomizning tavallud kunlari munosabati bilano`tkazilgan kechada maktabimiz faol kitobxono`quvchi va o`qituvchilari ishtirok etdilar. Kecha juda qiziqarli va maroqli tashkil etildi. “Xamsa” Navoiy merosining buyuk sayqali, xalqimiz ma’naviy taraqqiyotining ko‘zgusi. Ushbu dostonning har bir asaridan parchalar, sahna ko`rinishlari namoish etildi. Maktabimiz mahoratli o`qituvchilari ishtirokida “Etti go‘zal” sahna ko‘rinishi hammaga ko`tarinki ruh bag`ishladi. Kecha so`nggida taklif etilgan mehmonlar ham so`zga chiqishdi. Tadbirda 7 – umumiy o`rta ta’lim maktabi o`quvchi va oqituvchilari va taklif etilgan mehmonlardan jami 43 dan ortiq faol kitobxonlar ishtirok etdishdi. Tadbir qiziqarli va esda qolarli bo`lib o`tdi.
Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими Ахборот-ресурс маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018-йил 18-декабрдаги 02-06/3-5531-сонли хати, 2018-йил 27-декабрдаги 01-37-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Қувончим,мақсадимсан қишки таътилим” шиори остида ўқувчиларнинг қишки таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича қилинган ишлар тўғрисида
маълумот.
Қизилтепа туман Халқ таълими бўлими Ахборот-ресурс маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2018-йил 18-декабрдаги
02-06/3-5531-сонли хати, 2018-йил 27-декабрдаги 01-37-сонли хати ижросини таъминлаш мақсадида “Қувончим,мақсадимсан қишки таътилим” шиори остида ўқувчиларнинг қишки таътил даврида бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича 28-декабрдан 10-январгача чора тадбир асосида қуйидаги тадбирлар бўлиб ўтди.
28-декабрь куни “Китоб-бебаҳо хазина” номли мунозара бўлиб ўтди. Мунозарада 26 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўқувчилар китоб ҳақида мақоллар, ҳикматли сўзлардан намуналар келтирдилар.
29-декабрь куни “Шеъриятга ошно қалблар” номли танлов бўлиб ўтди. Танловга 25 нафар ўқувчи иштирок этди. Иштирокчилар А.Обиджон, П.Мумин, Ҳ. Олимжон ва Зулфияхоним, Э.Воҳидов шеърларидан айтиб бердилар.
30-декабрь куни “Мен севган адабий қаҳрамон” номли саҳналаштирилган танлов бўлиб ўтди. Танловда 32 нафар ўқувчи иштирок этди. Х.Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб”, “Беш болали йигитча”, Ғ.Ғуломнинг “Шум бола” асарларининг адабий қаҳрамонлари ўқувчилар томонидан саҳналаштирилди.
3-январь куни “Доно китобхон” мавзусида ўқувчилар ўртасида беллашув бўлиб ўтди. Беллашувга 25 нафар ўқувчи иштирок этди. Энг кўп китоб ўқиган китобхонлар танлаб олинди ва ўзаро ўқиган китоблари ҳақида баҳслашдилар.
4-январь куни “Китоб афзалми ёки телефон” мавзусида мунозара бўлиб ўтди, мунозарада 18 нафар ўқувчи иштирок этиб, шиддат билан кириб келаётган телефонни ҳам қачондир керакли эканлиги, китоб эса бизнинг беминнат дўстимизу ҳамиша ёнимизда бўлиши керак, буюк инсонлар ҳам китоб ўқиб буюклик даражасига етганликлари ҳақида айтиб ўтдилар.
5-январь куни “Китоб бебаҳо-хазина” мавзусида китобларни ямаш,бутлаш ва уларга ишлов бериш акцияси бўлиб ўтди. Акцияда ахборот-ресурс марказида яроқсиз ҳолда келган китобларнинг 40 донаси ўқувчилар томонидан таъмирланди.
6-январь куни “Баҳру-байт ўқувчилар ўртасида танлов бўлиб ўтди. Танловга 22 нафар ўқувчи иштирок этди. Ўқувчилар М.Юсуф, А.Орипов, Т.Махмуд, П.Мўмин, О.Ҳожиева, Зулфияхоним шеърларидан кўпроқ айтдилар.
7-январь куни “Онам айтган эртаклар” мавзусида мунозара бўлиб ўтди. Мунозарага 18 нафар ўқувчи иштирок этиб, болалик даврларида бувижонларидан, онажонларидан эшитган эртакларини бирма-бир сўзлаб бердилар.
8-январь куни ”Шоирликми ёки болалик” мавзусида шеърхонлик кеча бўлиб ўтди. Кечада 27 нафар ўқувчи иштирок этди. Ёш ҳаваскор шоирлар ўзлари ёзган Она-Ватан, Устоз, табиат, ота-она, мактаб ҳақида ёзган шеърларини айтиб бердилар.
9-январь куни ”Менга таъсир қилган ҳикоя” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Суҳбатда 25 нафар ўқувчи иштирок этди.Ўқувчилар А.Қаҳҳорнинг “Даҳшат”, “Бемор”, “Ўғри”, Ғ.Ғуломнинг “Менинг ўғригина болам” ҳикоялари ҳақида гапириб ўтдилар.
10-январь куни Худойберди Тўхтабоевнинг “Сариқ девни миниб” асари юзасидан саҳналаштирилган театр намойиш этилди, 17 нафар ўқувчи иштирок этди. Энг яхши китобхон ўқувчилар Бунёджон Туробов, Исомиддин Толиповлар Ҳошимжоннинг сеҳрли қалпоқчасини кийиб томошабин ўқувчиларга роллар ижро этиб бердилар.
Қишки таътил давомида ўтказилган тадбирларга жами 250 нафар ўқувчи иштирок этди.
Қизилтепа туман Халқ таълими бўлимига қарашли ахборот-ресурс маркази томонидан 2018 йил 25- октябрь куни Янги келган адабиётлар юзасидан мактабнинг 10-синф ўқувчилари билан ўтказилган китоб тарғиботи хақида маълумот.
2018 йил 25-октябрь куни ахборот-ресурс маркази ходими Д.Ҳамроева томонидан 7-умумий ўрта таълим мактаб 10-синф ўқувчиларига Янги келган адабиётлардан А.Қодирийнинг “Меҳробдан чаён”, З.М.Бобурнинг “Ҳар кимки вафо қилса”, П.Қодировнинг “Юлдузли тунлар”, Ў.Ҳошимовнинг “Икки эшик ораси”, Н.Гоголнинг “Даҳшатли интиқом”, Таволлонинг “Миллат садоси”, Ў.Ҳошимовнинг “Тушда кечган умрлар”, Аҳмад Лутфий Қозончининг “Ўгай она сўнгги тўфон” каби асарлардан китоб тарғиботи ўтказилди.
Тарғиботда синф рахбари С.Жамолова сўз олиб , Китоб –инсоннинг ақлий тараққиёти ва маънавий камолотига ёрдам берувчи, илм дурдоналарини тўплаб, авлодларга етказувчи, ўтмишни, бугун ва эртанги кунга боғлаб турувчи маънавий бойлик дея, доимо китоб ўқиб юришга ундадилар.
Тарғиботда 26 нафар ўқувчи иштирок этди. Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилар сони ортди.